Қирғизистонда охирги суткада коронавирусдан уч киши вафот этди

320

Республика штабининг хабар беришича, Қирғизистонда охирги суткада COVID-19 юқтирган уч нафар бемор вафот этди. Пандемия бошлангандан бери коронавирус юқтирган 2718 нафар киши вафот этган.

Шунингдек, охирги кеча-кундузда коронавируснинг янги 60 ҳолати аниқланган. .

  • Бишкек - 31;
  • Ўш - 1;
  • Чуй вилояти - 8 та;
  • Ўш вилояти – 6 та;
  • Иссиқкўл вилоятида – 8 та;
  • Жалолобод вилояти – 1 та;
  • Боткен вилояти - 5 та.

Талас ва Норин вилоятларида COVID-19 инфекциясининг янги ҳолатлари аниқланмаган.

Қирғизистонда COVID-19 пандемияси бошлангандан бери касалга чалинган беморларнинг умумий сони 182 727га етди.

Мамлакат бўйича 177 289 киши касалликдан тузалди. Ҳозирда касалхоналарда 538 нафар бемор, уй шароитида эса 650 киши даволамноқда.

Республика штабининг маълумотига кўра, 19-ноябрга келиб COVID-19га қарши вакцинанинг биринчи дозасини 5117 киши, иккинчи дозасини 5719 нафар киши олди.