МХДҚ: Момбековнинг биринчи дипломи сохта, иккинчиси ноқонуний олинган

339

МСКнинг 18-ноябрдаги йиғинида «Социал-демократлар» партиясидан номзод, депутат Рискелди Момбековнинг олий таълимини тасдиқлаган биринчи дипломи сохта бўлиб чиққани айтилди.

МХДҚнинг Тергов бошқармасининг тергов бўлими раҳбари Бакит Жааналиевнинг айтишича, биринчи дипломи сохта бўлгани учун депутатнинг иккинчи дипломи «ноқонуний олинган» деб ҳисобланади.

Жааналиев бу бўйича 2020-йилнинг 5-мартида «Ҳужжатларнинг қалбакилаштириш» моддаси билан судгача иш очилганини ёдга солди. Тергов давомида Бакит Шаршенбиев исмли фуқаронинг Бош прокуратурага берган аризаси асос бўлган.

Момбековнинг биографиясига кўра, у 2003-йили Жусуп Баласағин номидаги Қирғиз миллий университетининг юридика факультетини тугатган. Аммо ўқув юртидан Момбеков уларда таълим олмаганини, 2003-йили  №196 қайд рақамидаги диплом эса ўқишни  Бухгалтерия ҳисоби ва аудит мутахассислиги бўйича тугатган Михаил Стародубов номли битирувчига берилгани маълум қилинган.

2011-йили эса Момбеков мазкур диплом билан Кази Дикамбаев номидаги Дипломатия академиясига топшириб, 2014-йили иккинчи олий таълимга эга бўлган. Махсус хизматдан номзод дипломи бўлмаса иккинчисини ололмас эди дейилди.

МСКНинг аъзоси Кайрат Маматов нима сабабдан МХДҚ бу маълумотларни Момбеков номзод қатори рўйхатга олингунга қадар бермаганига қизиқди. Аммо Жааналиев бу саволга аниқ жавоб бера олмай, кейинчалик бу бўйича хулосаловчи ҳуқуқий баҳо берилишини билдирди.

Йиғинга қатнашган «Социал-демократлар» партиясининг вакили эса Момбековнинг 2003-йили олган дипломи ва дипломатия паспорти ўтган йилдаги октябрь воқеаларида «сейфидан ўғирланганини» билдирди. Бундан ташқари Момбеков бу бўйича ИИВга ариза билан мурожаат қилганини таъкидлади.

Шунингдек партиянинг вакили маълумотларни аниқлаш учун муддат кераклигини таъкидлади. Марказий сайлов комиссияси бу масалани кўриб чиқишни кейинги йиғинга кўчиришга қарор қилиб, «Социал-демократлар»дан Момбековнинг иштирокини таъминлаб беришни илтимос қилишди.

Рискелди Момбеков — Жогорку Кенешда КСДП фракциясидан депутат. У 2011-2012-йиллари ҳукуматга қарашли Давлат тили бўйича миллий комиссиянинг етакчиси бўлган.

2020-йили натижаси бекор қилинган парламент сайловига Момбеков «Ата Мекен» партияси билан қатнашган.