Жогорку Кенешнинг депутатлигига номзод, Бишкек шаҳар кенгашининг собиқ етакчиси Жанибек Абировни МХДҚнинг Бишкек шаҳар бошқармасига сўроққа чақиришди. Бу ҳақда Абиров Инстаграм саҳифасига ёзди.
Аввалроқ Равшан Жээнбековнинг тарафдорлари Айсулуу Кудайбердиева ўзининг Фейсбукдаги саҳифасига Абировнинг ташвиқотчи ёшлар билан тушган суратини юклаган. Кудайбердиева суратдагилар балоғатга етмаганлар бўлиши мумкин деб ҳисоблайди.
«Қизиқ, шу суратдан кейин МХДҚ Абировни орқасида турган балоғатга етмаган болаларни ташвиқот ишларига аралаштиргани учун сўроққа чақирадими?» — деб савол ташлаган у.
Абиров ўзи МХДҚ уни Кудайбердиевнининг постидан кейин сўроққа чақирди деб ҳисоблайди. У Vesti.kg нашрига берган интервьюсида, барча ташвиқотчилар балоғатга етганини айтиб, сўроқ олдидан ҳеч қандай хавотири йўқлигини билдирган. Номзод сўроққа соат 16:00га чақирилди.
«Бари билан расмий келишув тузилган, ҳужжатларнинг бари қўлимизда турибди. Бугун менга Равшан Жээнбековнинг штаб етакчиси Жанибек байке мурожаат қилиб, барча номзодлар билан Жээнбековни сайлов процессининг барча босқичида тўлиқ қатнаштириш тўғрисида илтимосномага қўл қўйиб беринглар деган. Мен дарҳол қўл қўйганман. Ўша заҳоти Айсулуу Кудайбердиева пост ёзди. Бу яхши иш бўлмади. Бундай қилиш, яхши эмас, Айсулуу», — деди Абиров.
Равшан Жээнбеков, Абиров каби Ленин сайлов округидан номзод. Бунга қадар бу округнинг номзодлари Жээнбековга ташвиқот ўтказишга шароит яратиб бериш илтимоси билан МСКга мурожаат қилишган. Жээнбеков собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг Қўй-Тошдаги қароргоҳини штурмга олиш иши бўйича қўлга олинган, ҳозирда МХДҚнинг ТИЗОсида.
МХДҚ Абировни нима сабабдан сўроққа чақиргани ҳақида ҳозирча изоҳ берилгани йўқ.
Бунга қадар махсус хизмат балоғатга етмаганларни ташвиқот ишида фойдаланди деган гумон билан парламент депутати Дастан Бекешевни терговга чақирган.
«Бу маъмурий ресурсни қўлланиш, бу ҳақда таъкидлаб айта оламан, чунки менинг Октябрь туманидаги барча рақибларимга [сайлов ишларига] ҳеч ким бунчалик аралашмайди, ҳатто айрим қонун бузарликларига кўз юмишади», — деб билдирган сиёсатчи.
Кейинчалик МХДҚ, Бекешев терговга «ўз ихтиёри билан кўрсатма бериш» учун келганини билдирган. Шунингдек махсус хизматнинг ходимлари балоғатга етмаган болалар Бекшев уларни ташвиқотчи қилиб ёллаганини тан олгани бўйича видеони ҳам эълон қилишган.
Парламент сайлови аралаш тизими билан ўтади. 54 депутат партия рўйхатида, 36 депутат бир мандатли округдан ўз-ўзини кўрсатган номзодлардан сайланади.
Парламент сайловига партиялар орқали ва бир мандатли округлардан — 1300дан ортиқ номзод қатнашмоқда. Парламент сайловига 21 партия иштирок этмоқда.