Тарих музейи: Жапаров, Меркель ва Борис Жонсон экспозициянининг сафини тўлдирди

333
Сурат: Ислам Розиев

Садир Жапаров — Қирғизистон тарихининг бир қисми бўлди. Бишкекда беш йил кутишдан сўнг тарих музейи очилди. Музейнинг очилишига қатнашганлар маданият вазири  Азамат Жаманкуловнинг нутқидан кейин қўйилган экспонатларни кўра олишди.

Миллий либослар ва тарихий шахсларнинг скульптураларининг орасида қирғиз президентларининг ҳам экспозицияси бор. У ерда амалдаги президент Садир Жапаровнинг БМТнинг сессиясидаги, Глазгодаги экология саммитидаги ҳамда бошқа сиёсатчилар билан тушган суратларини кўриш мумкин. Стендга Қирғизистоннинг собиқ етакчиларининг ҳам суратлари илинган.

Масалан, стендда Жапаровнинг британ премьери Борис Жонсон, БМТнинг бош котиби Антониу Гуттериш, Германиянинг канцлери Ангела Меркель ҳамда қозоқ лидери Касим Жоомарт Токаев билан тушган суратлари бор.