Беш йиллик кутиш: Бишкекда Тарих музейининг очилиши бўлди

306
Сурат: Анастасия Лисогорова

Беш йилдан бир оз кўпроқ вақт ёпиқ турган Қирғизистоннинг Тарих музейи кўрувчилар учун эшигини очди. Музейнинг очилиш тадбири музиканинг ҳамроҳлигида тантанали ўтди.

Лента кесишнинг ўрнига маданият вазири Азамат Жаманкулов ип тугунини ечди.

Музейнинг очилишида Қирғизистон гимни куйланиб, сўнг чақирилган меҳмонлар ва журналистларга музейга қўйилган экспозицияларни томоша қилишди.

Сурат: Ислам Розиев
Сурат: Ислам Розиев

Музейнинг бир неча залига тўлиқ жиҳозланган отларнинг скульптуралар қўйилган.

Сурат: Ислам Розиев
Сурат: Ислам Розиев
Сурат: Ислам Розиев

Экспонатлар мамлакат тарихининг турли даврларини ўз ичига олган. Барсбек хоннинг, Қурмонжон Датқага ҳамда 1916-йилдаги фожеали воқеага бағишланган экспозициялар ҳам бор.

Ачинарлиси, қадимий мумиё сақланиб қолмаган  — чунки у 2017-йили кўмилган.

Сурат: Ислам Розиев
Сурат: Ислам Розиев

Музейга миллий асбобларга ҳам бағишланган экспозиция бор.

Сурат: Ислам Розиев

Экспонатлар қуроллар билан ҳам тўлиқланган.

Сурат: Ислам Розиев
Сурат: Ислам Розиев

Бишкекдаги Тарих музейининг очилиши 5 йил давомида кутилган, чунки у 2016-йили реконструкция учун ёпилган. Таъмир ишлари кўпи билан бир ярим давом этади деб тахмин қилинган, аммо унинг очилиши давомли жилдирилиб келган.

Сурат: Ислам Розиев
Сурат: Ислам Розиев

2016-йили ноябрда бинода ёнғин чиққан. Музейнинг маъмурияти ва давлат ҳукумати музейнинг ҳисобидаги 130 мингдан ортиқ экспонат бутун сақланиб турганини айтган.

Аммо «Клооп» ва OCCRPнинг журналистлари музейнинг ички ҳужжатларига кўра, камида 18 экспонат яроқдан чиқиб ёки ёниб йўқ бўлганини аниқлашган.

Сурат: Ислам Розиев
Сурат: Ислам Розиев
Сурат: Ислам Розиев

2018-йилнинг ёз ойларида Бош прокуратура Тарих музейини реконструкциялаш бўйича суриштирув бошлаган. Музейнинг очилиши шу сабаб ҳам жилдирилган.

Сурат: Ислам Розиев
Сурат: Ислам Розиев

Музей очилишига тўсқинлик қилган охирги муаммо қирғиз ҳукуматининг қарзи бўлган. 2021-йилнинг сентябрида Давлат қурулиш агентли музей давлат ҳукумати немис компаниясига 225 минг евро қарзи сабаб ёпиқ турганини айтган.

2-ноябрда ҳукумат немис компаниясиган бўлган қарзидан қутилгани маълум бўлган.

Музей ва ниҳоят очилди — у ерга очилган кундан бошлаб 30-ноябрга қадар бепул кириш мумкин. Музей соат 10:00дан бошлаб 18:00га қадар ишлайди.