Садир Жапаров: Юрагимнинг 99 фоизини Боткен эгаллаб туради

323

Президент Садир Жапаров Боткен вилоят медиа-марказига интервью берди.

Интервью вақтида медиа-марказининг етакчиси Мамажан Бердишев президентга нима сабабдан минкабда Боткеннинг вакиллари йўқ деб сўради. У парламент депутатларининг орасида ҳам вилоятдан чиққанлар йўқлигини таъкидлади.

Бунга Жапаров «баткенлик министр» Боткен вилоятининг гуллаб-ўсишига кафолат бера олмайди, аксинча, бундай амалдорлар «ерларни сотиб, ҳудудни ботқоққа ботириб кетишган» деб жавоб берди.

«Боткенликлар, министрибиз йўқ, депутатимиз йўқ деб ҳафа бўлманглар. Мен сизларнинг министрингларман, мен сизларнинг депутатингларман ва мен сизларнинг президентингизман. Юрагимнинг 99 фоизини Боткен эгаллаб турибди. Қирғизистон Боткендан бошланади. Чегаранг мустаҳкам бўлмаса, давлатинг ҳам хавфсиз бўлмайди. Биринчи навбатда хавфсизлик масаласига, шундан кейин аҳолининг ҳаётига, кейин иқтисодига эътибор қаратамиз», — деди у.

Садир Жапаров ва Мамажан Бердишев. Сурат: президентнинг матбуот хизмати

Чегара жанжали

Боткен вилоятида қирғиз-тожик чегараси аниқланмагани энг муҳим муаммо. Унинг умумий узунлиги 970 километрни ташкил қилади.

Чегаранинг аниқланмаган ҳудудлари икки давлат турғунларининг ўртасидаги ер, сув, чегарадан ноқонуний ўтиш бўйича жанжалларга сабаб бўлиб келади.

2021-йили апрелнинг сўнггида икки давлатнинг ўртасида йирик қуролли можаро чиққан. Дастлаб қуролни оддий турғунлар, кейин икки давлатнинг ҳарбийлари қўлланишга ўтган.

Икки давлатнинг ўртасидаги жанжалдан 36 нафар қирғизистонлик вафот этиб, 190 киши турли жароҳат олган. Воқеа бўлган ҳудуддан 40 мингдан ортиқ киши эвакуацияланган.

Тожикистон томон қуролли жанжал асносида 18 фуқароси вафот этиб, 87 киши ярадор бўлганини билдирган.

Жанжал бир қанча кун давом этиб, Боткен ва Лайлак туманларининг чегарага яқин қишлоқларидан 40 минг нафардан ортиқ киши эвакуацияланган.

Томонлар ўқ отишнинг 1-май куни кечка яқингина тўқтатишга рози бўлишган. 3-майда эса Қирғизистон ва Тожикистон қўшимча кучларни ва воситаларни давлат чегара ҳудудидан доимий жойлаштирилган ерларига чиқариб кетишни охирига чиқарган.

Қролли тўқнашувдан кейин икки давлатнинг ҳукуматлари Қирғизистон ва Тожикистоннинг чегарасини делимитация ва демаркациялаш учун сўзлашувларни бошлаган. Ҳукумат делегацияси тузилган ва бир қатор учрашувларни ўтказишган. Ҳозирда иш давом этмоқда.