МХДҚнинг Ўзган туманидаги бўлими янги бинога кўчирилди

324
Сурат: Ўткурбек Рахманов

19-ноябрда Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг Ўш вилоятига қарашли Ўзган туманидаги бўлими янги бинога кўчирилди. Бу ҳақда Ташиевга қарашли «Регион» телеканалининг директори Ўткурбек Рахманов Фейсбукдаги саҳифасига ёзди.

Сурат: Ўткурбек Рахманов

Янги бинонинг очилишига МХДҚнинг етакчиси Камчибек Ташиев, ундан ташари маҳаллий ҳукумат вакиллари, махсус хизматнинг фахрийлари ҳамда шахсий таркиби қатнашди.

Очилиш тадбирида Камчибек Ташиев нутқ қилиб, сайловда қонунийликнинг сақланишига батафсил тўхталди. У «барча томонларга бирдек қонуний шароит тузилганини айтиб, давлат ходимларига сайловнинг тарғибот ишларига аралашмаслик ҳақида огоҳлантирди.

Рахмановнинг айтишича, МХДҚнинг янги биносида бўлимнинг ходимлари учун зарур бўлган барча шароитлар бор, замонавий техникалар ускуналар билан таъминланган.

Бундан ташқари, кейинчалик ҳам махсус хизматнинг ҳудудлардаги бўлимларининг моддий-техник базаларини янгилаш, ривожлантириш ишларини давом эттиравериши таъкидланди.

Бу охирги тўрт ой ичида Камчибек Ташиев ўзи очган МХДҚ бўлимининг олтинчи биноси. Август ойининг охиридан ноябрь охиригача МХДҚнинг ходимлари учун янги биноларнинг очилиши:

  • Август ойининг сўнггида Жалолобод вилоятининг Сузоқ туманида;
  • Сентябрь ойининг бошида Жалолобод вилоятининг Норин туманида;
  • Сентябрь ойининг охирида Ўш вилоятининг Олай туманида;
  • Октябрь ойининг бошида Жалолобод вилоятининг Олабуқа туманида;
  • Ноябрь ойининг бошида Жалолобод вилоятининг Қоракўл шаҳрида очилган.