«Кадастр»нинг Бозорқўрғондаги етакчисига ташвиқотга аралашгани учун хайфсан эълон қилинди

296

МХДҚнинг матбуот котиби «Кадастр» давлат ишхонасининг Бозорқўрғон туманидаги бошқармасининг етакчиси 10-ноябрь куни депутатликка номзоднинг фойдасига ташвиқот қилгани аниқланганини билдирди.

Уларнинг маълумотига кўра, амалдор «Ата-Журт Қирғизистон» партиясидан номзоднинг фойдасига ташвиқот қилган. Иш бўйича материаллар ички ишлар идораларига ва Бозорқўрғон туманининг мувофиқлаштириш гуруҳига ўтказиб берилди.

МХДҚнинг таъкидлашича, текширувда ташвиқот факти тасдиқланиб, у маълумотни рўйхатга олиш журналига киргизилган. Воқеадан кейин амалдорга «хайфсан» эълон қилинган.

Жамоатчиликда «Ата-Журт Қирғизистон» партияси МХДҚнинг етакчиси Камчибек Ташиевга тегишли деб айтилган. Аммо Ташиев ўзи бу маълумотни инкор қилган. Адлия вазирлигининг сайтида эса партиянинг етакчиси қатори Айбек Маткеримов кўрстаилган. Маткеримов Камчибек Ташиевнинг ҳамқишлоғи — у 2016-йилдан бошлаб 2020-йилнинг октябригача Барпи қишлоқ ҳукуматида «Ата-Журт» партиясидан депутат бўлиб турган.