Видео: Kahoot! викторинаси ёки алкомагнатнинг қизига қандай қилиб уйланиш мумкин

326

Қанчалик ғалати туюлмасин Норин вилоятининг Отбоши туманида чиндан ҳам алкомагнат Шаршенбек Абдикеримовнинг қариндоши Жибек Молдоевага турмуш ўртоғи бўлишни истаганларнинг кастинги ўтди.

Аввалроқ бир қатор ОАВлар Шаршенбек Абдикеримов ўзининг «катта қизига» эр излаб кастинг эълон қилганини ёзишган. Аммо «Азаттык»нинг маълумоти бўйича, Молдоева Абдикеримовнинг қизи эмас, қайнопасининг қизи бўлади.

Абдикеримов ОАВлардаги кастинг ҳақидаги эълонни ташвиқот материали қатори сайлов фондидан тўлаган.

 

«Клооп»нинг ходими кастинг синовларидан бирини тасвирга олган. Унда Абдикеримов эълон қилган кастинг иштирокчилари Kahoot сайтидаги викторинага қатнашган. Аммо «заковат мусобақасида» Жибек ҳақида эмас, алкомагнат ҳақида саволллар берилган.