Кўп болали онани қийноққа олиш иши: Октябрь ТИИБнинг етакчи ўринбосари қўлга олинди

326

Бишкекдаги Ҳарбий прокуратураси тарафидан 18-ноябрда Октябрь туман ИИБининг ички ишлар бошқармаси раҳбарининг ўринбосари Бегайим Тураповни қўлга олди. Бу ҳақда «Клооп»га Бош прокуратуранинг матбуот хизмати хабар берди.

Бошқарманинг қўшимча қилишича, у кўп болали бева Асил Талиповадан йирик миқдорда пул таъма қилиш ишининг доирасида қўлга олинган. Аммо Турапова айнан нимада гумон қилинаётганига аниқлик киритилмаган. 24.kg ахборот агентлиги ўз манбаалрига таяниб, Турапова мансаб ваколатини суиистеъмол қилишда гумон қилинаётгани ҳақида хабар берди.

Аввалроқ мазкур иш бўйича Октябрь тумани ИИБнинг тергов бўлими етакчиси ҳам қўлга олинган эди.

 Асил Талипованинг иши

Октябь ойининг бошида товламачиликда гумонлаган олти боланинг онаси Асил Талипова сўроққа чақирилиб, шундан кейин қўлга олинган. Унинг адвокати Канат Хасановнинг айтишича, тергов вақтида Талипова «дорихонага бориб келиш учун илтимос қилиб чиққан, у қайтиб келганда терговчи “гумонланувчи яширинишни истаганини” айтиб, уни қамоққа олган.

Шундан кейин Хасанов пойтахтдаги ИИБ биносининг ёнига ёлғиз митингга чиқиб, аёлни озод қилишни талаб қилган. Эртасига Асил Талипова уй қамоғига чиқарилган.

Йирик миқдорда пул таъма қилиш

22-октябрда Ҳарбий прокуратураси «йирик миқдорда пора таъма қилиш» ишининг асносида Бишкекнинг Октябрь туман ички ишлар бошқармасининг уч ходимни қўлга олган.

Прокуратуранинг тергов гуруҳи Октябрь туман ИИБининг етакчиси Уланбек Аалиев, тергов хизмати етакчисининг ўринбосари Талгат Куватбеков ҳамда терговчи Айсулуу Рамазан қизи йирик миқдорда пул таъма қилишга гумонланаётганини таъкидлаган.

Октябрь туман ИИБнинг етакчиси Уланбек Аалиев. Сурат: AKIpress

Бош прокуратура қўлга олинганлар «қийноқ», «пора талаб қилиш» ва «лавозимини суиистеъмол қилиш»да гумонланаётганини таъкидлаган. Тергов версиясига кўра, милиция ходимлари бир аёлни қамоққа олиш баҳонаси билан ўта йирик миқдорда пул талаб қилишган.

«[Гумондорлар] А.Т. исмли фуқарога нисбатан маънавий ва руҳий босим ўтказиб, унинг кўп болали бева бўлганига қарамай, ўз мақсадларига эришиш учун уни қайта-қайта асоссиз Октябрь туман ИИБига чақиртириб, йирик миқдорда пора талаб қилишган», — деб билдирган назорат идораси.

23-октябрда эса суд Октябрь туман ИИБининг етакчиси Улан Аалиевнинг эҳтиёт чорасини аниқлаб, 201-йилнинг 21-декабрига қадар МХДҚнинг тергов қамоғига ҳибс қилган.