Қирғизистонда 18-ноябрга нисбатан коронавируснинг 62 янги ҳолати қайд этилиб, уч нафар бемор вафот этди. Шунингдек 92 нафар киши касалдан тузалди.
- Бишкек шаҳрида – 17;
- Чуй вилоятида – 17;
- Ўш вилоятида – 11;
- Иссиқкўл вилоятида – 9;
- Боткен вилояти – 5 та;
- Жалолобод вилоятида – 2;
- Талас вилоятида – 1;
COVID-19 пандемияси бошлангандан бери мамлакатда касалга чалинганларнинг умумий сони 182 667га етди. Шунингдек, умумий 177 200 киши вирусдан тузалди. Коронавирусдан жами 2 713 нафар киши вафот этди.
Ҳозирда 560 нафар бемор касалхоналарда, 661 нафар киши эса уй шароитида даволанмоқда.
Республика штаби берган маълумотга кўра, 18-ноябрга келиб 11 446 нафар киши COVID-19га қарши вакцина олди, унинг ичида 5 613 киши биринчи дозасини, 5 833 нафар киши эса иккинчи дозасини олди.