Азамат Жээнбеков Ўш мэриясининг матбуот хизматини бошқаради

369

Жалолобод мэриясининг собиқ матбуот котиби Азамат Жээнбеков 17-ноябрда Ўш шаҳар мэриясининг жамоатчилик билан алоқа бўлимининг етакчиси бўлди. Уни бу хизмата мэр Алмаз Мамбетов уч ойлик синов муддати билан тайинлади.

Азамат Жээнбеков ким?

33 ёшдаги Азамат Жээнбеков 2019-йилан бери Жалолобод мэриясининг ахборот марказида директор бўлиб ишлаб, 2021-йилнинг май ойида хизматини топширган. Жээнбеков асосан Муратали Тагаевнинг даврида ишлаган.

Тагаев 2020-йили октябрь воқеаларидан кейин ишдан кетган. Унинг ўрнига мэр вазифасини вақтинча бажарувчи бўлиб Эрнис Ормоков тайинланган. Жорий йилнинг июнь ойида у мэр бўлиб сайланган.

Ормоков ўтган йили натижаси бекор қилинган сайловга президент Садир Жапаров ва МХДҚнинг етакчиси Камчибек Ташиев тузган «Мекенчил» партияси билан қатнашган.

Шунингдек у Жалолобод шаҳар кенгашининг уч чақирилишини депутати бўлган — депутатликка  «Ата-Журт» партиясидан келган.

Жээнбековнинг ўрнига МХДҚнинг етакчиси Камчибек Ташиевнинг ҳамқишлоғи, «Регион» телеканалининг аввалги тасвирчиси  Акниет Кенешов келган эди.

Мэриянинг бунгача бўлган матбуот котиби Керимбек Каликулов бир ҳафта аввал ўз аризаси асосида хизматдан кетган. Каликулов буни мэриянинг расмий саҳифасидан собиқ мэр, «Ата-Журт Кыргызстан» партиясининг номзоди Таалайбек Сарибашовнинг ташвиқот материали тарқалиб кетган сабаб экнини айтган.

Сарибашовнинг ташвиқот видеоси Ўш мэриясининг саҳифасидан «Ош Пресс Клуб» гуруҳига 5-ноябрда бўлишилган. Ўшанда мэриядан ходимларнинг бунга алоқаси йўқ эканини билдиришган.

Аввалги матбуот котиби, ҳозирда Сарибашовнинг ташвиқот штабида ишлаётган Азамат Абсаттаров эса ташвиқот материалини «у билмаган ҳолда бўлишиб юборган бўлиши мумкин» деб билдирган.

Ўш ҲСКси бу иш текширилишини ва айбдорлар жазосини олишини ваъда қилган.