МХДҚ Дастан Бекешевнинг ёрдамчисини сўроққа чақирди

390

Депутат Дастан Бекешев ёрдамчиси Азамат Сабирбеков Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига сўроққа чақирилганини «Клооп»га хабар қилди.

Депутатнинг айтишича, Сабирбеков бугун, 17-ноябрда соат 18:00га МХДҚга бориши керак. Бекешев сўроққа олиш МХДҚ 16-ноябрда «Сайловни ёки референдумни ўтказишда маблағларни ноқонуний фойдаланиш» моддаси бўйича бошлаган ишга алоқадор эканини тушунтирди.

Ўшанда Миллий хавфсизлик қўмитаси Бекешев ташвиқотчиларга тўлаган пул сайлов фондидан ажратилмаган, шунингдек, ташвиқот ишларига балоғатга етмаган болаларни аралаштирган бўлиши мумкин деб билдирган.

Бундан ташқари, ҳуқуқ ҳимоячиси Динара Ошурахунованинг айтишича, Сабирбеков МХДҚдан расмий чақирув келгандагина сўроққа боришини айтган.

«Бироқ МХДҚнинг [ходимлари] ҳозир келсин деяпти ёки ёрдамчини отасининг ишхонасига бориб, у билан бирга боласини сўроққа олиб келишга отланишган! Мен ҳозир адвокатларга қўнғироқ қиляпман», — деб ёзди Ошурахунова Твиттерига.

16-ноябрда МХДҚ пресс-релиз билан бирга балоғатга етмаган болалар Бекешев уларни ташвиқотчи қилиб ёллаганини тан олгани бўйича видео эълон қилган. Бунга депутат Instagram саҳифаси орқали видео сўроқ вақтида тасвирга олиниб, «ўша заҳоти монтаж қилиниб, ижтимоий тармоқларга тарқатилганини» айтиб жавоб берган.