Ўсмирлар Pfizer вакцинаси билан эмланиши айтилди

382

Республика имунопрофилактика маркази 17-ноябрда «Клооп»га 16-18 ёшгача бўлган ўсмирлар, ҳомиладор ва бола эмизган аёлларни эмлаш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруғини берди. Аввалроқ муассаса айни нуфузга кирган фуқароларни эмлашга рухсат берган эди.

Эмлаш. Сурат: «Кабар»

Ўсмирларнинг эмланиши ҳақида

Буйруқда ўсмирлар Pfizer препарати билан эмланиши айтилади. Биринчи навбатда COVID-19ни кўтара олмаган ва хавф остида тургандар, заиф шахслар билан яқин алоқада бўлганлар эмланади.

Бундан ташқари, муассаса давлатга Pfizer препаратини олиб келиш кўпайиб, риск гуруҳига кирган одамларни эмлашдан ўтказиш иши тегишли даражада бажарилганда «12 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўсмирларнинг барини эмлаш имконияти туғилади» деб таъкидлади.

Ҳомиладор ва бола эмизувчи аёлларни эмлаш

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруғига кўра, ҳомиладор ва бола эмизувчи аёллар ЖССТнинг тез орада қўлланиш лозим дейилган рўйхатга кирган вакциналар билан эмланади.  Қирғизистонда ЖССТ тарафидан маъқулланган Sinopharm, SinoVac, AstraZeneca ва Pfizer вакциналари бор.

COVID-19ни кўтар олмаган ва хавф остида турган ҳомиладор ҳамда бола эмизган аёллар биринчи ўринда эмлашдан ўтказилади. .

Эмлашдан олдин ҳомиладор аёллар терапевт ёки оилавий шифокорларнинг мажбурий кўригидан ўтади. Улар умумий қон таҳлили ва коагулограмма топширади.

«Зарур бўлган ҳолларда, ҳомиладор аёллар акушер-гинекологнинг, фельдшер-акушернинг консультациясидан кейин эмловдан ўтказилади», — деб айтилади буйруқда.

Шунингдек, муассасадан бола эмизган аёллар учун коронавирус билан касалланганга нисбатан вакцинанинг таъсри зарарсиз бўлган вақтда эмланишни таклиф қилишди.

Аммо эмловдан кейин эмизишни тўхтатиш тавсия қилинмайди.

Қирғизистондаги эмлов

Соғлиқни сақлаш вазирлиги эмлов кампанияси эпидемиологик вазиятга ижобий таъсир этаётганини, бирорта ҳам шаҳар ёки ҳудуд «қизил ҳудуд»гани йўқ деб  таъкидлади.

Республика штабининг маълумотига кўра, 17-ноябрга кўра COVID-19га қарши вакцинанинг биринчи дозаси 1 млн 50 мингдан ортиқ кишига сайилган, тўлиқ дозасини эса 830 мингдан ортиқ одам олган.

Қирғизистонда қуйидаги вакциналарни олиш мумкин:

  • Sinopharm;
  • Pfizer;
  • Sputnik Lite;
  • AstraZeneca;
  • QazVac;

«Азаттык» Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб, мамлакатда «Спутник V» вакцинаси тугаганини ёзмоқда.

Барча препаратлар билан эмлов бепул ўтказилмоқда.