Иссиқотадаги йўл ҳалокатидан «Шимолий электро»нинг уч ходими ҳалок бўлди

393
Сурат: «Кабар» ахборот агентлиги

Чуй вилоятининг Иссиқота туманида 17-ноябрда йўл ҳалокати юз бериб, «Северэлектро»нинг уч ходими вафот этди. Яна олти киши касалхонага тушди.

ФҲВнинг матбуот хизматидан хабар қилинишича, авария Бишкек — Норин — Торуғарт авто йўлининг 19-20 чақиримида юз берган. Унда « Северэлектро» ишхонасига тегишли УАЗ машинаси билан Toyota Ipsum русумидаги машина тўқнашган.

Тўқнашувда УАЗ авто йўлидан чиқиб, ёниб кетган. Машинанинг беш ходимининг уч нафар воқеа жойида вафот этган. Жароҳат олганлар Кант шаҳридаги касалхонага етказилди.

«Турмуш» нашрининг маълумотига кўра, авариядан икки аёл ва бир киши вафот этган.

Йўл ҳаракатининг хавфсизлигини таъминлаш хизматининг Чуй вилоят бошқармасининг дастлабки маълумотига кўра, Toyota Ipsum’нинг 41 ёшдаги ҳайдовчиси машинани бошқара олмай, қарши тарафга чиқиб кетган.

16-ноябрда Бишкекда ва давлатнинг бошқа ҳудудларида қалин қор ёғиб, йўл сирпанчиқ бўлган.

Ички ишлар вазирлигининг билдиришича, 2021-йилнинг тўққиз ойида 5 437 йўл ҳалокати қайд этилиб, унда 587 киши вафот этган. Ўтган йилга нисбатан авариялар 29,2%га кўпайган. Ундан жароҳат олганларнинг сони эса 31%га, ҳалок бўлганларнинг сони 15,3%га кўпайган.