Жалолобод вилоятининг Тогуз-Торо туманида Каргалик қишлоқ ҳудудидаги ўрта мактабда ёнғин чиқди. Бу ҳақда ФҲВнинг матбуот хизмати 17-ноябрда билдирди.
Маълумотда мактабнинг томи ёнаётгани ҳақида маълумот ФҲВга соат 00:10 да келиб тушгани айтилган. Воқеа жойига ўт ўчирувчи икки бригада, 10 қутқарувчи ва тезкор гуруҳ жалб қилинган. Бинодаги ёнғин соат 01:03да чегараланиб, эрталабки 07:10да тўлиқ ўчирилган.
Муассасадан ёнғин оқибатида мактаб томининг 480 квадрат метр майдони тўлиқ ёниб кетганини қўшимча қилди. Ҳозирда ёнғин сабаблари аниқланмоқда.
Мактаб ўқувчилари қайда ўқиётгани ҳозирча номаълум. Таълим вазирлиги бу ҳақда кейинчалик маълумот беришни ваъда қилди.
Жорий йилнинг 2-мартида Ўш вилоятининг Қорасув туманига қарашли Маданият қишлоғидаги №42 мактабда ёнғин чиққан. Тилсиз ёвнинг оқибатида бино томининг 262 квадрат метри ва 212 квадрат метр ички безаги ёниб кетган.
Қирғизистондаги мактаблар
Қирғизистонда 2200дан ортиқ мактаб бор, уларда 600 минга яқин ўрин бор. Ўқувчиларнинг сони эса 1 миллион 300 мингдан ортади. Демак мамлакатда бир ўринга камида икки ўқувчи тўғри келади.
Давлатдаги 202 мактабнинг биноси эса яроқсиз деб топилган. Шунга қарамай айримларида болалари ҳали ҳам ўқимоқда.
Таълим вазирлиги давлат ҳудудида яна 600га яқин мактаб қуриш керак деб айтиб келади. Ўқувчилар сонининг нормадан ортиқча бўлиши ўқитувчиларга муаммо туғдиради.