Бишкек — Ўш автотранспорт йўлидаги авариядан вафот этганларнинг сони саккиз кишига етди

356

16-ноябрда Ўш вилоятининг Қорасув туманининг ҳудудида юз берган йўл ҳалокатидан вафот этганларнинг сони саккиз кишига етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот котиби Жилдиз Айгерчинова «Клооп»га билдирди.

«Ўш вилоят касалхонасига жами 15 киши тушган. Етти каши жонлантириш бўлимига ётқизилган. Уларнинг орасидан 15 ёшдаги қиз бугун вафот этди», — деди Жилдиз Айгерчинова.

Авариядан жабрланганларнинг орасида уч ёш бола бор. Айгерчинова улар касалхонанинг жонлантириш бўлимига ўтказилганини қўшимча қилди.

Авария Бишкек — Ўш авто йўлининг 661-чақиримида қайд қилинган. Унда «Мерседес-Бенц Спринтер», «Дэу Нексия» ва оғир юк ташувчи «КамАЗ» русумидаги уч машина тўқнашган.

ФҲВнинг матбуот хизмати, авария оқибатида воқеа жойида етти киши вафот этганини хабар қилган. Уларнинг уч нафари — аёл, тўрт нафари — эркак киши.

Ички ишлар вазирлигининг маълумотига кўра, 2021-йилнинг тўққиз ойида 5 437 йўл ҳалокати қайд этилиб, унда 587 киши вафот этган. Ўтган йилга нисбатан авариялар 29,2%га ортган. Ундан жароҳат олганларнинг сони эса 31%га, вафот этганларнинг сони 15,3%га кўпайган.