Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожланиш вазирлиги қайтадан икки муассасага бўлинди

340

Минкабнинг етакчиси Ақилбек Жапаров 6-ноябрда Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожланиш вазирлигини икки идорага бўлиш ҳақидаги фармонга қўл қўйди. Энди булар Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Меҳнат, ижтимоий таъминот ҳамда миграция вазирлиги бўлади.

Министрликни икки бошқа идорага ажратиш қарори октябрда парламент Ақилбек Жапаров бошлаган министрлар кабинетининг янги таркибини қабул қилган вақтда қабул қилинган. Ақилбек Жапаров таклиф қилган тизимга кўра, Қирғизистонда 15 вазирлик бўлиб қолдию Аммо кейин рўйхатга Рақамли тараққиёт вазирлиги қўшилган.

Меҳнат, ижтимоий таъминот ва миграция вазирлигини Кудайберген Базарбаев бошқарадиган бўлди. Соғлиқни сақлаш вазири — Алимкадир Бейшеналиев.

Улар нима сабабдан бирлаштирилган?

Соғлиқни сақлаш ва Меҳнат вазирлиги жорий йилнинг февраль ойида бир муассасага бирлаштирилган. Ўшанда ҳукуматнинг тизими биринчи марта ўзгартирилиб, бу ҳаракатни «оптимизация» деб аташган.

Ўша вақтдаги премьер-министр Улукбек Марипов икки бошқа вазирликни бирлаштириш «муаммо эмас» —муассасаларнинг штатлари сақланади деб таъкидланган.