«Сурат олинди». ИИВ Жаниш Бакиевнинг портретини илгани учун кечирим сўради

322

ИИВнинг Гиёҳванд моддаларни ноқонуний айланишига қарши курашиш хизмати идоранинг фойесидаги мазкур хизматнинг собиқ етакчиларининг қаторида илинган Жаниш Бакиевнинг портретини олиб ташлади ва халқдан кечирим сўради. Бу ҳақда «Кабар» давлат агентлиги ИИВнинг матбуот хизматига таяниб ёзди.

Идора Жаниш Бакиевнинг портретинини стендда илинишини «тасодифан адашиш» деб атади.

Жаниш Бакиевнинг портрети юқори қатордан учинчи. Сурат: ИИВнинг матбуот хизмати.

«[Стендда] гиёҳванд моддаларни ноқонуний айланишига қарши курашиш хизматининг собиқ етакчиларининг суратлари илинган, Жаниш Бакиев ҳам рўйхатда бор эди. Бу ерда қандайдир бир ният бўлмаган. Аммо хатони тузатиб, портретни девордан олиб қўйдик», — деб айтилади вазирликнинг билдирувида.

11-ноябрда ИИВнинг Гиёҳванд моддаларни ноқонуний айланишига қарши курашиш хизматининг фойесида идорани аввал бошқарган одамларга бағишланган стендни очишга бағишланган тантанали тадбир ўтгани маълум бўлган. Хизматни аввал бошқарганларнинг портретининг орасида 2000-2001-йиллари ИИВнинг гиёҳванд бизнесига қарши курашиш бўйича бошқармасини бошқарган Жаниш Бакиевнинг ҳам портрети илинган.

Бу жамоатчиликда резонанс яратиб, ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокама қилинган.

Сиртдан умрбод озодликка маҳрум қилинган

Жаниш Бакиев — Қирғизистоннинг иккинчи қочқин президенти Курманбек Бакиевнинг укаси. У давлатни акаси бошқариб турганда Давлат назорат хизматини бошқарган.

Курманбек ва Жаниш Бакиевлар.

Суд 2013 йили 2010-йилдаги апрель революциясида қулатилган президент Қурманбек Бакиевни сиртдан 24 йилга озодликдан маҳрум қилган, укаси Жаниш Бакиев эса умбрбод озодликдан маҳрум қилинган.

Улар президент аппаратининг собиқ етакчиси Медет Садиркуловнинг ўлимига алоқаси бор деб айблашган. Суд Жаниш Бакиевни одам ўлдириш, қийноқ, одам ўғирлаш, УЖГ тузиш ҳамда ўлган одамнинг жасадини хақорат қилиш бўйича айбдор деб топган.

Суд оғир ва ўта оғир жиноят қилгани учун Жаниш Бакиевни «генерал-лейтенант» ҳарбий мақомидан ажратган.