Шайназаров: МСК Мамитовни номзод қилиб рўйхатга олишга мажбур бўлди

340

Марказий сайлов комиссияси Бишкекнинг Маъмурий судининг қарорини амалга ошириб, «Ынтымак» партиясидан сайловга отланган Талант Мамитовни  номзод қтаори рўйхага олишга мажбур бўлди. Бу ҳақда 11-ноябрда «Биринчи радио»нинг эфирида МСКнинг аъзоси Тинчтик Шайназаров билдирди.

Унинг айтишича, МСК аъзоларининг Мамитов бўйича позициялари бирдек — у ташвиқот кампанияси вақтида спикерлик амалида бўлмаслиги керак.

Шайназаров президентнинг фармони билан давлат ходимларининг реестри қабули қилинганини, унда парламентнинг спикери — давлат сиёсий ходими экани аниқ ёзилганини таъкидлади.

МСК аъзоси сайлов ҳақидаги конституцион қонуннинг талабига кўра, юқоридагидек хизматни эгаллаган одамлар ўрнини бўшатиб, сайловга бошқа номзодлар каби бирдек шароитда иштирок этиши керак деб билдирди.

«МСК 24-октябрда шуни ҳисобга олиб, бир овоздан қарор чиқариб, Талант Мамитовни рўйхатга олишдан бош тортган», — деди МСКнинг аъзоси.

Аммо шундан кейин «Ынтымак» партияси МСК бу қарорни «процессуал талабларни сақламаган ҳолда» қабул қилган деб билдирган. Билдирувда Мамитов сайловга номзод қатори бораётгани сабаб, ваколат ҳуқуқларини вице-спикер Аида Касималиевага тошпширгани айтилган. Партиядагилар бу ҳақда МСКга «комиссиянинг йиғини ўтгунга қадар» билдирув топшириган деб айтишган. Партия Маъмурий судга мурожаат қилиб, суд ўз навбатида Мамитовни номзод қатори рўйхатга олишдан бош тортиш ва «Ынтымак» партиясининг рўйхатидан чиқариш бўйича қарорини бекор қилган.

Талант Мамитов «Ынтымак» партиясининг съездида. Сурат: AKIpress

Шундан кейин МСК Олий судга икки марта кассация аризаси билан мурожаат қилиб, аммо иккисида ҳам шикоят кўриб чиқилмаган. Биринчисида Олий суд Марказий сайлов комиссиясининг аризаси «маъмурий-процессуал кодекснинг талабларига мос келмагани» учун ортга қайтарилганини билдирган. Бу 2-ноябрда бўлган. Айни куни МСК Олий судга иккинчи марта ариза топширган.

Аммо суд аризани қайтадан МСКга қайтариб берган — бу сафар ариза топшириш муддати ўтиб кетгани сабаб бўлган. Шайназаров Олий суд аризани икки марта ортга қайтарганини «нотўғи», суднинг эса асосномасини — «уят» деб ҳисоблайди. Унинг айтишича, МСК барча ҳужжатларни топширган эди.

«Тузатинглар дейишди, майли дедик, унгача дам олиш кунлари келиб улар ишлагани йўқ. Душанбада олиб бориб бердик, қабул олиб кейин қайта йиғин 2-ноябрда бўлади дейишди. Ишнинг мазмуни қаралиши керак эди — ёки бизнинг қарорни қўллашини ёки суднинг қарори кучида қолсин. 2-ноябрда вакилимиз Олий судга борса у ердан “Кеча қараганмиз, кечиктинглар, муддатни буздинглар” деб айтишибди, шундай қилиб арзимас сабаб билан [аризани] кўришмади», — деб айтиб берди Шайназаров.

Унинг айтишича, бу воқеадан кейин МСК йиғин ўтказиб, суд қарорини бажариб, Мамитовни депутатликка номзод қатори рўйхатга олишга мажбур бўлган. «[Мамитовнинг] маслаҳатчиси келиб, ҳужжатларни топшириб кетди, у ерда Мамитов давлат назорат хизматидан бош тортди, хизмат машинасини гаражга тўхтатиб берди, у сайловга бошқа номзодлар билан бирдек шароитда боради деб айтилади», — деди Шайназаров.

Парламент сайлови

Жогорку Кенешнинг депутатларини сайлаш 2021-йилнинг 28-ноябрига белгиланган. Янги қонунга кўра, парламентнинг янги чақирилишига 90 депутат келади. Халқ вакиллари 5 йиллик муддатга сайланади.

Парламент сайлови аралаш тизими билан ўтади. 54 депутат партия рўйхати, 36 депутат бир мандатли округдан ўзини-ўзи кўрсатган номзодлардан сайланади.

Парламент сайловига 21 партия қатнашади.