Банклар союзи: аҳолининг банк ҳисоблари бўйича маълумотлар ошкор қилиниши мумкин

359

Солиқ кодексининг янги лойиҳасида банкларни солиқ хизматига қирғизистонликларнинг ҳисобидаги солиқ маълумотларини суднинг қарорисиз бериш мажбуриятини юкловчи қонун кучида қолди. Бу ҳақда парламент тингловида лойиҳани муҳокама қилиш вақтида маълум бўлди.

Бунга қадар ҳуқуқшунослар, экспертлар ва бизнес жамоатчилиги янги лойиҳада кўплаган қарама-қаршиликлар борлиги, коррупцияга қулай замин яратиши, ҳатто амалдаги Бош қонунга қарши келувчи жиҳатлар борлигини айтиб, кескин танқид қилишган. Бундан ташқари, янги кодекснинг лойиҳасидаги қирғизистонликларни банк маҳфийлигидан ажратувчи ташаббус ҳам танқид остига олинган.

Танқидий фикрлар ва экспертларнинг таҳлилини ҳисобга олган ҳолда Солиқ кодексига тузатиш киргизилди, аммо қирғизистонликларни банк махфийлигидан ажратиш ғояси сақланиб қолди. Парламентнинг профил қўмитаси янги Солиқ кодексининг лойиҳасини мазкур ғоя билан бирга маъқуллади.

Қирғизистондаги Банклар иттифоқининг етакчиси Анвар Абдраев банклар бизнес субъектларининг солиқларни тўлаш бўйича ҳаракатларини ҳамда ҳаракатини назорат қилиш учун мамлакатга ёрдамлашишга тайёр эканини билдирди. Аммо улар қонунни бузмай ёрдам беришни исташади, ҳозир эса кодекснинг лойиҳаси қонунга қарши келади.

«Афсуски, солиқ идораларининг илтимоси билан банклар мижозларининг ҳисобларидаги маблағларнинг ҳаракати бўйича маълумот бериши бўйича норма Конституцияга, Фуқаролик кодексига, Миллий банк тўғрисида ва банкларнинг фаолияти тўғрисидаги қонунларга қарши келади», — деб билдирди Абдраев.

Бундан ташқари, Абдраевнинг айтишича, яна бир нюанс бор — нақд бўлмаган тўловлар учун сотув солиғи. Иттифоқнинг етакчиси уни ноль кўрсаткичида қолдиришни тавсия қилади.

«Бизнесни кўланкадан чиқариш — замон талаби. Банк сектори давлат ичидаги ва ташқарисидаги субъектлар ҳамда объектлар орқали ишга оширилаётган кўплаб амалиётларни кўланкадан чиқариш учун ҳукуматга жиддий ёрдам кўрсатишга тайёр. Шу сабабдан сотиш солиғини муддатсиз қолдириш яхши бўлар эди, аниқроғи, нақд бўлмаган тўловга ноль солиқнигина қолдириш», — деб таклиф қилди амалдор.

У банклар бусиз ҳам солиқни 100 фоиз тўкаётганини, бошқа қирғизистонликлар ҳам солиқ тўлашни истаётганини таъкидлади. Аммо у амалдаги қонунга қарши эмас, аксинча унга лойиқ бўлиши кераклигини айтди.

«[…] бу жараён бутунлай қонунга асосланиши керак. Ҳал қилишнинг икки йўли бор: Конституциянинг моддаларини, Фуқаролик кодексини ва қонунларни ўзгартириш. Иккинчи йўли: биз буни Солиқ кодексининг мисолида қўлланганмиз — солиқ тўламаганларга суднинг қарори билан давлатдан чиқиш таъқиқланади. Аммо бу вақтда суд дарҳол, бир куннинг ичида қарор чиқариши керак. Агар бундай бўлмаса, солиқ идораларига маълумотларни ўтказиб берсак, банклар бундай ақллиларнинг даъволарига кўмилиб қолади. Агар лойиҳани шу бўйича қабул қилсак, банк сектори ҳам, бошқалар ҳам катта муаммога дучор бўлади», — деб хулосалади Банклар иттифоқининг етакчиси.