Минкаб қизлар ва аёлларни зўравонликдан ҳимоя қилиш учун 25 млн сом ажратади

349

Минстрлар кабинети етакчисининг ўринбосари Эдил Байсалов «Оилавий зўравонликдан сақлаш ва ҳимоя қилиш ҳақида» қонунга ўзгартиришларни киргизишни муҳокама қилган давра столида ҳукумат 2022-йили аёлларнинг кризис марказларини моддий таъминот миқдорини кўпайтиришини айтди.

Унинг айтишича, аёлларни ва қизларни зўравонликдан ҳимоя қилиш дастурини молиялаш умумий 25 млн сомгача орттирилади. Бунга қадар у 7 млн сомни ташкил қилган.

«5 млн сомни оилавий зўравонлик муаммоси ҳақида маълумот олишни орттириш бўйича жамоат ташкилотларига бўлиб берамиз. 20 млн сом — кризис марказларини қўллашга сарфланади», — деди Байсалов.

У яқин йилларда шу каби молиявий қўллов кутилмоқда деб қўшимча қилди.

Давра суҳбатида Байсалов Қирғизистонда оиладаги зўравонлик фактлари кўпайиб бораётганини айтди. У 2021-йилнинг 7 ойида ички ишлар органлари 7 316 вақтинча ҳимоя ордерини берганини айтиб ўтди. Бу 2020-йилнинг ўша вақтига нисбатан 1 179га кўп.

Шунингдек, 2020-йили мамлакатда оилавий зўравонлик бўйича 9 минг 25 ҳолат қайд этилган. Унинг ичидан 947 гина воқеа судга етган. 2021-йилнинг бошидан бери эса оилавий зўравонлик бўйича 7 минг 665 факт қайд этилган.

Оилавий зўравонлик муаммоси ва фемицид

Қирғизистонда оилада аёлларга нисбатан зўравонлик кўп йилдан бери долзарб бўлиб келаётган муаммо. Буни халқаро ташкилотларнинг маълумотларидан ҳам кўриш мумкин.

Бунга мисол қатори, 2021-йилнинг октябрида Қирғизистон дунёдаги аёлларнинг тинчлик ва хавфсизлиги бўйича глобал индексда (WPS Index) 97-ўринни эгаллаган. Мазкур индексда 170 давлатдаги аёлларнинг аҳволи жамланган.

Қирғизистон Марказий Осиё давлатларининг ичидан охирги ўринда қолган. Аёллар учун энг хавфли давлатлар Афғонистон, Сурия, Яман, Покистон ва Ироқ экани айтилди.

«WPS индексининг анъанаси аёлларнинг мақомини глобал ўсиши тушиб кетганини, давлатлар орасидаги тенгсизлик кучайганини кўрсатди», —деб айтилади  WPS Index’нинг ҳисоботида.

Қирғизистонда эркаклар аёлларни уради, зўрлайди, ўлдиради ва кўп ҳолларда жазосиз қолади. Қирғизистонда ҳар куни аёлларнинг ва қизларнинг мажбурлаб турмуш қуриш мақсадида ўғирланиши ҳақида маълум бўлади.

Қирғизистонда олиб қочиш бўйича резонанс яратган воқеалардан бири 27 ёшдаги Айзада Канатбек қизининг ва 19 ёшдаги Бурулай Турдали қизининг ўғирланиши бўлган.

Охирги қонунга кўра қизларни мажбурлаб никоҳга олиш учун қочганлар 5 йилдан 7 йилу 6 ойгача озодликдан ажратилади. Балоғатга етмаганларни олиб қочганлар 7,5 йилдан 10 йилга қадар эркидан ажратилади.

2021-йилнинг июнь ойида «Клооп» Қирғизистондаги фемицид — аёлларнинг ўлдирилиши ҳақида кўламли суриштирувни эълон қилган. Тадқиқотнинг ўзига хослиги бунга қадар ҳеч ким, ҳеч қачон Қирғизистонда аёлларни ўлдиришга нималар асос бўлишини ҳамда уларнинг қонун нормаларини ўрганмаганида.

Турли манбалардан тўпланган маълумотларни қўлланиб дата-журналистлар уларни ўлдириш  — оиладаги доимий қайталанган зўравонликнинг асосий оқибати эканини исботлашган. Лойиҳа «фемицид» атамасини давлатнигина эмас, Марказий Осиёнинг медиамайдонига киргизган.