Садир Жапаров турк тадбиркорларига Боткенга сармоя киритишни таклиф қилди

378

Президентнинг матбуот хизмати Садир Жапаров 11-ноябрда Туркияда ўтган Истанбул бизнес жамоатчилиги билан учрашув вақтида турк тадбиркорларига Боткен вилоятига сармоя киритишни тавсия қилганини хабар қилди.

Президент Садир Жапаров Туркиянинг бизнес жамоатчилиги билан учрашувда. Сурат: Президентнинг матбуот хизмати

Жапаров вилоятга махсус мақом берилгандан кейин ижтимоий-иқтисодий тараққиёт натижасида ҳудуд турғунларининг яшаш сифатини орттириш мумкинлигини айтиб ўтди. У вилоят ичида махсус имтиёзли, енгиллатилган солиқ ва сармоя режими бўлади деб тушунтирди.

«Бу ҳудудга сармоя қилинган тадбиркорлар солиқнинг тўрт туридан бўшатилади: мулк солиғи, ер солиғи, фойда солиғи ва савдо солиғи», — деб билдирди матбуот хизмати.

Шу билан бирга саноат мақсадидаги, фойдали ва эҳтиёж бўлган буюмларни ташиб келишда божхона тўлови 0%га туширилиб, фойда солиғи 10%дан 5%га туширилади.

Президентнинг сўзларига кўра, Қирғизистон қишлоқ хўжалиги, тоғ-кон саноати ва бошқа соҳаларда саноат кооперациясини кенгайтириш, давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш, ўзаро манфаатдорликни оширишга қаратилган қўшма лойиҳаларни амалга оширишдан манфаатдор.

Ўз навбатида Жапаров турк сармоядорларининг лойиҳаларини ҳар томонлама қўллашга тайёр.

Боткенга махсус мақом бериш

Боткенга махсус мақом бериш ташаббуси ҳақида 16-февралда Қирғизистоннинг ўша вақтдаги премьер-министри Улукбек Марипов айтган. Ўшанда у, Боткенда аниқланмаган чегара ҳудудлари бор ва «вилоятда вазият жуда мураккаб» бўлгани сабаб ҳукумат бу масалани кўтармоқда деб айтган.

Боткен вилоятига махсус мақом бериш жараёни 2021-йилнинг майида Тожикистон билан чегарадош ҳудуддаги отишмалардан кейин тезлатилган.

Минкаб «Боткен вилоятининг мақоми ҳақида» қонун лойиҳасини парламентга 4-майда киргизган. Қонуннинг лойиҳаси ҳукуматнинг сайтига жамоатчилик муҳокамаси учун 2021-йилнинг 2-апрелида жойлаштирилган.

Шундан кейин унга жамоатчиликдан тушган бир қатор огоҳлантиришлар ва тавсиялар қўшилиб, қўшимча қайта текширувдан ўтказилган. Қонун лойиҳасини 3-майда ҳукумат маъқуллаб, у дарҳол парламентга ўрганиш учун киргизилган.

Парламентнинг депутатлари қонуннинг лойиҳасини 2021-йилнинг июлида учинчи ўқишда қабул қилган.