Матраимовнинг “ўкул боласи” Мунарбек Сайпидинов сайловга қатнашишдан бош тортди

418

Марказий сайлов комиссияси 9-ноябрда Қорасув туманининг Савай қишлоқ ҳукуматининг собиқ етакчиси Мунарбек Сайпидиновни «Азаттык» сиёсий партиясининг номзодлар рўйхатидан чиқарди.

Марказий сайлов комиссиясининг расмий сайтидаги маълуомтга кўра, Сайпидинов ўз аризасининг асосида сайловга қатнашишдан бош тортди.

Мунарбек Сайпидинов ким?

Мунарбек Сайпидинов 2016-йили Қорасув туманининг Савай қишлоқ ҳукуматининг етакчилигига тайинланган. Жорий йилнинг 12-январида МХДҚ Сайпидиновни «Лавозимини суиистеъмол қилиш»да гумонланиб қўлга олинган.

Махсус хизматнинг маълумотига таянадиган бўлсак, у «айрим масъул амалдорлар билан биргаликда Қорасув туманига қарашли Савай қишлоғидаги мактабнинг спорт зали сифатсиз қурилганига қарамай фойдаланишга берган ва уни қуришда ишнинг кўламини 1 млн сомга ортиқ кўрсатган».

Савайнинг собиқ етакчиси қўлга олингандан кейин мамлакатга 1 млн сомдан ортиқ маблағ тўлаб, уй қамоғига чиққан. Бу орада хизматидан ҳам бўшатилган.

21-июлда эса Ўш шаҳар судининг қарори билан Савай қишлоқ ҳукуматининг собиқ етакчиси Мунарбек Сайпидиновнинг иши «муддати ўтиб кетгани» боис қисқартирилган.

«Азаттык» партияси, Сайпидинов ва Райимбек Матраимов

«Азаттык» партиясининг айни номдаги нашр билан ҳеч қандай алоқаси йўқ.

Мунарбек Сайпидинов — божхона хизмати раҳбарининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимовнинг “ўкул боласи”. Савайнинг етакчиси бўлиб турганда Сайпидинов иш кабинетига  Райимбек Матраимовнинг суратини илиб олгани билан жамоатчиликнинг ёдида қолган.

Райимбек Матраимов эса «Жиноий даромадларни оқлаш»да гуомнланиб МХДҚ тарафидан қўлга олингандан кейин Сайпидинов бир қатор депутатлар ва Матраимовнинг яқинлари билан биргаликда Ўш шаҳриинг марказий майдонида митинг уюштирган. Улар собиқ божхоначининг озод қилинишини талаб қилган.

«Азаттык» сиёсий партиясининг парламент сайловига отланган номзодларнинг саф бошида Матраимовларнинг тарафдори Ахматбек Келдибеков бор.

Келдибеков ўтган йили натижаси бекор қилинган парламент сайловида Матраимовларнинг клани билан алоқаси бор деб айтилган «Мекеним Қирғизистон» партияси билан қатнашган. Бундан ташқари, божхона хизматининг собиқ раҳбар ўринбосари Райимбек Матраимов Келдибековни ўғлининг «ўкул отаси».

Бундан ташқари, «Азаттык» номзодларининг орасида собиқ депутатлар Бактибек Калмаматов, Жилдизкан Жолдошева, собиқ мудофаа вазири Исмаил Исаков, афсонавий парламентнинг собиқ спикери Медеткан Шеримкулова ҳамда собиқ элчи Ибрагим Жунусов, 2011-2015-йиллари Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси бўлган Ишенбай Кадирбеков, «Ҳалол индустриясини ривожлантириш маркази»нинг директори ҳамда «Нур» партиясининг асосчиси Миктибек Арстанбек ҳам бор.