Артём Новиков қора тутунга қарши курашишнинг йўлларини тавсия қилди

362

Россия-Қирғизистон тараққиёт фондининг етакчиси Артём Новиков 10-ноябрда Россия ширкатларининг Халқаро тадбиркорлар миссиясининг форумида фонд «яшил облигациялар»га инвестиция қилишни режалаштираётганини билдирди.

Унинг айтишича, облигациядан тушган маблағни электр энергиясининг янгиланган манбалари билан экологияни яхшилаш бўйича лойиҳаларига сарфласа бўлади.

«Ҳозирда фонд экология тармоғида икки лойиҳанинг устида ишламоқда. Унинг бири геотермал иссиқликни ривожлантиришни, шаҳардаги янги массвиларнинг аста-секинлик билан шундай иситишга ўтишига имкон беради», — деди Новиков.

Новиков бу усул шаҳарликларнинг уйларини кўмир ёқиб иситиш эҳтиёжини йўқ қилиб, шаҳарда смог масаласини ҳал қилишга имкон бўлишини айтди. «Бундай иситишнинг баҳоси кўмир олишга кетган чиқимдан кўп бўлмайди», — деб таъкидлади фонднинг етакчиси.

Россия-Қирғизистон тараққиёт фонди етакчисининг айтишича, иккинчи лойиҳа давлат бўйича машиналарни бензиннинг ўрнига газга ўтказиш имкониятини туғдиради. Новиков бу лойиҳа автомобил эгаларининг чиқимларини камайтириб, экологияни яхшилайди деб қўшимча қилди.

Геотермал иситиш дегани нима?

Геотермал иситиш — бу ҳусусий уйларни иситишнинг муқобил ва экологик усули. Бу усул кондиционернинг ёки музлаткичнинг ишлаш принципига ўхшаш.

Бундай иситишнинг асосий элементи — икки контурда жойлашган иссиқлик насоси.

Контурнинг бири ички деб ҳисобланади, у қувурлар ва риатордан иборат оддий иссиқлик тизими каби кўринади. Иккинчиси, ташқи — бу ер остига қўйилган иссиқлик алмаштиргич. Унга махсус суюқлик ёки оддий сув қуйилади.

Новиков бунга қадар қандай таклифни айтган?

Артём Новиков аввал ҳам, ҳукуматда ишлаб турган вақтда, Бишкекнинг экологиясини яхшилаш бўйича таклифларни айтган. Улардан бири — шаҳар ИЭМини кўмир ва мазутнинг ўрнига газга ўтказиш.

2021-йилнинг январида вице-премьерлик хизматини бажараётганда, у экологияни яхшилашга ИЭМни газга ўтказишгина эмас, шаҳарнинг умумий ҳусусий секторини газлаштириш ёрдам беради деб айтган.