Ўш шаҳар касалхонасида гриппга чалинган ёш болалар учун қўшимча 60 ўрин тайёрланди

377
Сурат: Ўш шаҳар мэрияси

Ўш вилоят болалар касалхонасида гриппга чалиниб мурожаат қилган болаларнинг сони кўп бўлгани сабаб, шаҳар касалхонасида 60 ўрин тайёрланди. Бу ҳақда мэриянинг матбуот хизмати билдирди.

«Тадбир мавсумий ўткир респиратор вирусли инфекциялар (ЎРВИ) билан ҳасталанганларнинг кўпайиши сабаб олиб борилмоқда», — деб айтилади муассасанинг пресс-релизида.

Ўш шаҳар касалхонасининг бош шифокори Қиялбек Ташполотов жами бўлиб грипп билан 200 нафарга яқин ёш бола даволанаётганини хабар қилди. Ташполотов шу сабаб шифокорларга қўшимча иш юкланаётганини таъкидлади.

«[Тиббиёт ходимлари] улгурмаётганига қарамай ҳар томондан кучларни жалб қиляпмиз [...] Бу  йилда бўлаётган нарса оддий кўриниш, аввалги йилларда ҳам шундай бўлган», — деди у.

Ўш вилоят болалар касалхонасидан «Клооп»ги билдиришича, 7-ноябрь ҳолатига кўра грипп билан тушгун ёш болаларнинг сони 500дан ортган. 8-ноябрда эса касалхонага яна 35 бемор мурожаат қилган.

Шунингдек, муассасадан агарда ёш бола бошқа ҳудуддан оғир аҳволда келса у вилоят касалхонасида даволанишини, касали енгил ўтаётган бўлса ҳудудий касалхонага жўнатилишини билдиришди.

Аввалроқ мэриянинг собиқ матбуот котиби Азамат Абсаттаров Фейсбукда Ўш вилоят болалар касалхонасида ўринлар етишмай, оналар ва болалар коридорда ётгани бўйича сурат эълон қилинган. У бундай вазиятга болаларини касалхонага олиб борганда гувоҳ бўлганини айтган.

Сурат: Азамат Абсаттаров

Соғлиқни сақлаш вазирлиги аввалроқ Бишкек шаҳридаги клиник болалар касалхонасига ва Миллий она ва болани ҳимоя қилиш марказига ЎРВИ билан пневмонияга чалинган болалар учун қўшимча ўринларни очган. Бунга грипп билан оғриган ёш болаларнинг сони кўпайиб, касалхоналарда ўринлар етишмаётгани сабаб бўлган.

Вазирликнинг маълумотига кўра, октябрнинг ўртасида мамлакат бўйича грипп юқтирганларнинг сони 5 минг нафарга яқин беморни тузган — унинг 94%ини 14 ёшгача бўлган ёш болалар ташкил қилади.

ССВнинг дастлабки тахминлари бўйича, 2021-йилнинг декабрь ойининг иккинчи ярмида ЎРВИни юқтирганларнинг сони яна кўпаяди. Шу сабаб ҳукумат грипга қарши «Гриппол плюс» вакцинасининг 134 минг дозасини сотиб олиб, риски юқори бўлган фуқароларни эмламоқда.