Касалликларнинг олдини олиш ва санитария-эпидемиология назорати бўйича давлат департаментининг юқумли касалликларни назорат қилиш бўлимининг етакчиси Динара Оторбаева брифинг вақтида ҳафтасига 12 мингдан ортиқ киши ўткир респиратор вирусли инфекцияга (ЎРВИ) чалиниб ётганини билдирди. Бу ўтган йилнинг ушбу мавсумига нисбатан 5,7 баробарга кўп.
Оторбаева бу йил грипп мавсуми одатдагидан эрта — сентябрнинг охирида бошланганини таъкидлади. Аввал ЎРВИ билан ҳасталанганларнинг энг юқри кўрсаткичи ноябрнинг охирида, декабрь ойининг бошига тўғри келар эди.
Унинг айтишича, мавсумий грипп билан касалланганларнинг аксарияти Бишкек шаҳрида. Пойтахтда бир ҳафтанинг ўзида 4 мингдан ортиқ бемор қайд этилган. Чуй вилоятида 3 мингдан ортса, Таласда 600 киши. Боткенда 1000 нафардан ортиқ киши касалга чалинган.
Гриппга чалинганларнинг деярлик 68%и — 14 ёшгача бўлган болалар.
Грипп ва ЎРВИ билан оғриганларнинг сони кўпайгани Ўшда ҳам кузатилмоқда. Шаҳар мэриясининг матбуот хизмати 10-ноябрда грипп сабаб мурожаат қилган болаларнинг сони кескин ўсгани сабаб Ўш шаҳар касалхонасида қўшимча 60 койка ўрин тайёрланганини билдирди.
Бишкекда эса октябрнинг охирига келиб ЎРВИ ва пневмония билан хасталанган болалар учун қўшимча стационар очилган эди.