Ақилбек Жапаров президент билан қариндошлиги йўқлигини билдирди

362

Минкабнинг етакчиси Ақилбек Жапаров 10-ноябрда Россиянинг «Коммерсанть» нашрига интервью берди. Унда Жапаров президент Садир Жапаров билан қариндошлик алоқаси йўқ эканини айтди.

Коллажда Садир Жапаров, Ақилбек Жапаров ва Сабир Жапаров (президентнинг укаси)

Амалдор нашрга президент билан ердош эканини, иккиси ҳам Иссиқкўл вилоятидан эканини айтиб берди.

«Мен ҳозирги Балиқчи шаҳрида туғилганман, чунки ота-онам университетти битиргандан кейин ўша ерга ишлагани боришган. Аммо улар Норин вилоятининг Қўчқор туманида туғилган. Президент Жапаров эса — иссиқкўллик. Бошқа-бошқа вилоят, шу сабабдан бизнинг фамилиямиз ўхшаш холосю Қирғизистонда Жапаровлар, Россиядаги Петровлар каби кўп. Агар биз қариндош бўлганимизда ҳам бу ёмон бўлмас эди», — деди у.

Аммо минкабнинг етакчиси «қирғизнинг бари бир-бирига олтинчи-еттинчи авлодда қариндош чиқишини» қўшимча қилди.