Қирғизистонда коронавирусдан икки киши вафот этиб, 54 янги ҳолат қайд этилди

Республиканинг тезкор штабидан хабар қилинишича, 9-ноябрь ҳолатига кўра Қирғизистода коронавируснинг 54 янги ҳолати қайд этилиб, 77 бемор шифо топди. Икки нафар бемор эса вафот этди.

  • Бишкек шаҳри — 25;
  • Иссиқкўл вилояти — 13;
  • Жалолообод вилояти — 7;
  • Талас вилояти — 4;
  • Боткен вилояти — 2;
  • Чуй вилояти — 1;
  • Норин вилояти —1;
  • Ўш вилояти — 1.

Қирғизистонда COVID-19 пандемияси бошлангандан бери касалликка чалинган беморларнинг умумий сони 181 936га етди. Давлат бўйича 176 323 киши касалликдан тузалди. Пандемия бошлангандан бери коронавирус юқтирган 2691 киши вафот этди.

Ҳозирда касалхонларда 576 нафар бемор, уй шароитида эса 815 нафар киши даволанмоқда.

Република штабининг маълумотига кўра, 9-ноябрга келиб COVID-19га қарши вакцинани биринчи дозасини 1460 киши,  иккинчи дозасини эса 1389 нафар киши олди.