Парламент сайловини кузатиш. «Клооп» МСКни судга берди

334

«Клооп Медиа» жамоат фонди 8-ноябрда Марказий сайлов комиссиясининг устидан Бишкекнинг маъмурий судига даъво аризаси билан қайрилди. Аввалроқ МСК фонди 28-ноябрда ўтувчи парламент сайловини кузатиш ҳуқуқидан ажратган.

МСК мазкур қарорни 2021-йилнинг 5-ноябрида қабул қилган, аммо «Клооп»га бу 8-ноябрдагина маълум бўлган.

Марказий сайлов комиссияси Қирғизистон Республикасининг Президентини ва Қирғизистон Республикасини Жогорку Кенешининг депутатларини сайлаш тўғрисидаги қонунга таяниб қарор қабул қилганини айтмоқда. Унда уставида сайлов жараёнини кузатиш ҳақида кўрсатилган ташкилотларгина кузатувчи бўла олади деб айтилган.

«Клооп Медиа» МСКнинг мазкур асоси сайлов тўғрисидаги қонунларга қарши келади деб ҳисоблайди.

Чунки, сайловга кузатувчиларни рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомда «сайлов қонуни ва сайловлар, инсон ҳақларини ҳимоя қилиш бўйича ихтисослашган нотижорий ташкилотлар ўз уставида белигланган тартибла сайловга ёки референдумни кузатув қарорини қабул қилади ҳамда жамоатчилик кузатувчиларини жўната олади» деб айтилган.

«Клооп»нинг юристи Фатима Якупбаеванинг айтишича, мазкур қарор жорий йилнинг 5-сентябридагина пайдо бўлган.

«[Сайлов қонуни] “ихтисослашган” деган мезонни аниқлаймайди […] Демак, Конституция қонунлари жамоатчи кузатувчиларнинг устав бўйича фаолиятининг мезонларини ҳам аниқлай олмайди», — деб таъкидланади даъво аризасида.

Бундан ташқари, даъво аризасида сайлов ҳақидаги конституцион қонун овоз беришга жамоат кузатувчиларини қайд этиш тартиби тўғрисидаги низомга кўра «юқори ҳуқуқий кучга эга» деб белгиланади.

«Клооп Медиа»нинг Бишкек маъмурий судига ёзган даъво аризаси.

 «Клооп»нинг кузатувчилари

2020-йилнинг куз ойларидан бошлаб «Клооп» тўрт сайловга ва икки референдумда кузатув ўтказди. Апрелдаги шаҳар кенгашининг сайловида бизнинг кузатувчилар 800дан ортиқ хатоларни аниқлаб, юристлар сайлов комиссияларига 192 ариза берган.

Умумий ҳисобда «Клооп»нинг апрелдаги кузатув кампанияси давлатдаги энг кўламлиси дейиш мумкин. Масалан, Қирғизистон бўйича «Клооп»нинг номидан сайловга 3 минг киши кузатув ўтказди.

«Клооп»нинг кузатувчилари 2020-йилдаги парламент сайлови вақтидаги сайлов участкаларининг бирида. Сурат: «Клооп»

Апрель ойида МСКга келиб тушган шикоятларнинг учдан бирини «Клооп» берган. Унда Марказий сайлов комиссияси 500дан ортиқ аризани қайд этган — шунингдек жамоат ташкилотларидан, сиёсий партиялардан, депутатликка номзодлардан ва фуқаролардан келиб тушган.

Апрелдаги сайловлардан кейин «Клооп»нинг дата-бўлими маҳаллий кенгашларда ва Конституцияни ўзгартириш бўйиа ўтган референдумдаги барча участокларда бўлган қоида бузарликларни таҳлил қилиб, бир қатори материалларнинг серияси эълон қилган.

Масалан, журналистлар МСК ташвиқот вақтидаги қонун бузарликларга кўпинча сайланма муносабат қилганини аниқлаган  — айрим майда хатоларга чора кўриб, жиддий қонун бузарликларни эътибордан қолдиради.

Бундан ташқари, «Клооп»нинг дата-бўлими, айрим участка коммисиялар сайлов тугагандан кейин протоколларни қайтада ёзиб чиққанини аниқлашган.