«Икки кун электр ёруғи бўлмаган». Кислородга уланган бола реанимацияга тушди

319

Қирғизистондаги Биринчи болалар ҳосписининг директори Олга Труханова  7 ноябрда уйда электр таъминоти ўчирилгани сабаб бир ёшли қиз реанимация бўлимига тушганини фейсбукка ёзди. Чақалоқ кислород контсентраторига уланган бўлган.

Труханованинг 24.kg  нашрига айтишича, жонлантириш бўлимига тушган қизнинг оиласи Ўш вилоятига қарашли Қоратош қишлоғининг турғунлари . Унинг сўзларига кўра, мазкур қишлоқда ёруғлик доимий равишда ўчириб турилади.

«Икки кундан ортиқ электр ёруғи бўлмаган,  қизнинг эса сатурацияси тушиб кетган вақтда дарҳол кислород концентрарорига уланиши керак. Шунингдек, балғамни мунтазам тозаланиши керак », — деб норози бўлган у.

Унинг айтишича, мамлакатда электр ёруғининг ўчиши билан «ҳаёт яна тўхтайди».

Айримларнинг “электр ёруғи тўхтовсиз берилади” дегани одамларнинг умрига баробар бўлаётганини кимдир ўйлайдими? Ўтган йили касалхонанинг электр ёруғининг ўчирилиши ортидан, кислород концентраторига уланган одам вафот этган эди», — деб эслаган Труханова.

Шунингдек, у Қирғизистонда «аппаратнинг ёрдами билан яшаган», электр ёруғига муҳтож бошқа яна болалар бор эканини қўшимча қилган.

«Электр ўчганда аппаратга боғлиқ одамлар қандай азобни бошидан ўтказаётганини яқинларидан бошқа ҳеч ким тасаввур қила олмаса керак. Қўрқув. Ҳолсизлик. Нафрат […] Агарда бизнинг давлатда электр энергияси танқис бўлаётган бўлса, ёруғликни ўчиришдан аввал бундай оилаларни генератор билан таъминлаб, йўқ деганда ўчиришлар ҳақида олдиндан огоҳлантириб қўйиш керакдир», — деб билдирган у.

Шу билан бирга, Труханова электр ёруғига муҳтож оилаларнинг алоқа йўлларини тўплаётганини қўшимча қилди. Бу генератор сотиб олиш ва ўчириш ҳақида огоҳлантириш керак.

Кейин у жонлантириш бўлимидаги нористанинг аҳволи яхшиланганини, қизнинг онаси тиббий таъминоти яхши дейилган Россияга олиб кетишни режалаштираётганини хабар қилди.

Электр энергиясига чеклов

«Шимолий электр» абонентларининг ҳисоблагичларига электрэнергиясини фойдаланиш қувватига чеклов киргизгани 7-ноябрда маълум бўлган. Компаниядан чеклов «сув-энергетика ресурсларини исрофсиз фойдаланиш ҳамда истеъмолнинг белгиланган меъёрини сақлаш мақсадида» киргизилганини тушунтиршган.

Бир фазали абонентлар учун 5 киловатт, уч фазали абонентларга 10 киловатлик чеклов киргизилган. Чеклов қанча вақт чўзилиши номаълум.

Шунга қарамай, 2021-йилнинг июнь ойида энергетика вазири Бекмурзаев Қирғизистонда энергетика инқирози йўқлигини айтган. Бундан ташқари, президент Садир Жапаров «электр энегриясини қўлланишга чеклов киргизилмасин, аҳоли учун электр энергиясига бўлган тарифлар  ортирилмасин» деган топшириқ берган.

Кейин чеклов киргизишни депутат Наталья Никитенко танқид қилган. Депутат фейсбук саҳифасида ҳукумат «бюрократик аппарати»ни тарқатиб, воситачилари йўқ қилиб, тежашни ўзидан бошлаши керак деб айтган.