USAID Қирғизистонга COVID-19га қарши эмлов кампанияси учун 2,8 млн доллар берди

400

АҚШнинг Халқаро тараққиёт бўйича агентлиги (USAID) Қирғизистонга COVID-19га қарши эмлов кампаниясини қўллаш учун қўшимча 2,8 миллион доллар ажратди. Бу ҳақда 4-ноябрда АҚШнинг Қирғизистондаги элчилиги билдирди.

Бу маблағ «тиббиёт ходимларини ўқитишга ва соғлиқни сақлашнинг ахборот тизимини яхшилашга» сарфланиши ҳам айтилади.

Тиббиёт ходими бурундан мазок олмоқда. Сурат: АҚШнинг Қирғизистондаги элчилиги

«Хавфсиз ва самарали вакциналар – COVID-19га қарши энг яхши восита. Ҳаётни сақлаб қолиш, иқтисодни тиклаш ҳамда вируснинг янги вариантларининг пайдо бўлиш хавфини тўхтатиш учун биз имкон борича кўп одамларни тезроқ эмлашимиз керак», — деди агентликнинг Қирғизистондаги вакиллиги етакчисининг в.б. Кит Симмонс.

USAID’нинг билдирувида ташкилот давлатнинг тармоқ идоралари ва ЮНИСЕФ билан биргаликда давлат бўйича вакциналарни тарқатиш ҳамда эмловларнинг даражасини ортириш бўйича тушунтириш ишларини ҳам олиб бориши айтилади.

«Молиялашнинг доирасида вакциналарни ташиш, сақлаш ҳамда бошқарув, шунингдек эмловдан кейин тиббий чиқиндиларни тўғри йўқ қилиш, вакцина бўйича маслаҳат бериш каби тадбирлар қўлловга олинади. Буларнинг бари эмлов кампаниясининг муваффақиятли бўлишига ўта муҳим. Бундан ташқари, шифокорлар эмловдан кейинги кам учровчи қийинчиликларни аниқлаш ҳамда даволаш бўйича махсус ўқишдан ўтади», — деб билдиришди ташкилотдан.

Ташкилотдагилар эмлов муҳим эканини таъкидлашди. Бу ҳақда олим ва вакциналар бўйича мутахассис Асел Сартбаева ҳам баёнот қилди. У қирғизистонликларни эмлашдан ўтишга чақириб, вакциналар хавфсиз эканини, у одамнинг ўзига ҳам, атрофидагиларни ҳам ҳимоя қилиш учун керак деб таъкидлаган.

«Бугунги кунда вакциналар миллионлаган одамларнинг ҳаётини сақлаб қолади, уни даволашга қараганда инфекциянинг олдини олиш бир қанча енгил ва арзон», — деди Сартбаева.

USAID пандемия бошлангандан бери Қирғизистонга коронавирус билан курашиш учун АҚШ 8 млн доллардан ортиқ маблағ бўлиб берганини қўшимча қилди — маблағлар шахсий ҳимоя воситаларини сотиб олишга, лабораторияларни янгилашга ҳамда бошқа мақсадлар учун ишлатилади.

Pfizer вакциналарини топшириш тадбири. Сурат: АҚШнинг Қирғизистондаги элчилиги.

Бундан ташқари, яқиндагина АҚШ ҳукумати Қирғизистонга COVID-19га қарши 259 минг дозадан ортиқ Америка-Германиянинг Pfizer BioNTech вакциналарини берган. Препарат билан қирғизистонликларни эмлаш олиб борилмоқда.

Шунингдек октябрнинг охирида Осиё тараққиёт банки Қирғизистонга 25 млн доллар ажратилиши маълум бўлган. Ажратиладиган 25 млн долларнинг ярми  — грант. Бу маблағ 1,7 млн доза вакцина, шприц ҳамда уларни утилизациялаш учун контейнерларни сотиб олишга сарфланади.

Қирғизистондаги эмлов

Ҳозирда Қирғизистонда Хитойнинг «Синофарм», Россиянинг «Спутник-В», америка-германиянинг Pfizer ҳамда англо-швед AstraZeneca вакциналари мавжуд. Шунингдек, давлат гуманитар ёрдам қатори Қозоғистоннинг QazVac ҳамда Хитойнинг Sinovac вакциналарини олган. Фуқароларни эмлаш тўлиқ турда бепул ўткзилмоқда.

Қирғизистонда 5-ноябрга келиб COVID-19га қарши вакцинанинг икки дозасини 776 мингдан ортиқ киши олган. Вакцинанинг биринчи дозаси 1 миллиондан ортиқ кишига сайилган.