«Қумтўр» иши. Депутат Дастан Бекешев Ҳарбий прокуратурада сўроқ берди

358

Депутат Дастан Бекешев 5 ноябрда «Қумтор» иши бўйича Ҳарбий прокуратурада сўроқ қилинганини билдирди. Депутат бу иш юзасидан иккинчи бор сўроқ қилинмоқда.

 

Халқ вакилининг айтишича, у Ҳарбий прокуратурада 2 соат сўроқ қилинган.

«Ҳаммаси яхши ўтди, ҳеч қандай қонунбузарликлар бўлмади [...] Сайловолди ташвиқотига чиқиш ўрнига «Қумтор» бўйича саволларга жавоб беришга тўғри келди», — деди у Vesti.kg сайтига.

Қумтор иши юзасидан Бекешев август ойи бошида ҳам сўроқ қилинган.

«Қумтор» конига оид Сув кодексига овоз бериш бўйича чақиришди.  (Давидов ва Лисий музликларини ишлатишга). Мен қонунга қарши овоз берган бўлсам ҳам, бу ишни ҳуқуқий эмас, сиёсий деб ҳисоблайман», —  деб ёзган депутат ўшанда Ҳарбий прокуратурага боришдан аввал.

У шунингдек депутатлар овоз беришнинг натижаси учун ҳуқуқий жавобгарлик олмасин, аммо маънан жавобгарлик олиши кераклигини қўшимча қилган.

Музликларнинг йўқ қилиниши

2017-йили канадалик инвестор Centerra Gold Inc. компаниясига Давидов ва Лисий музликларида кон қазишга рухсат берилган. Унда музликларда кон қазишга парламент депутатлари билан ўша вақтдаги  президент Алмазбек Атамбаев розилик берган.

«Лисий» музлиги. Архив сурат: «Азаттык»

Бунга қадар Сув кодексида музликларнинг эришини тезлатувчи фаолиятга таъқиқ бор эди. Аммо  кодексга тузатишлар киргизилгандан кейин таъқиқ Давидов ва Лисий музликларига нисбатан ишламай қолган.

Ҳукумат бундай қарор давлатнинг асосий бюджет тузувчи ишхонаси бўлиб ҳисобланган Қумтор конининг «тўхтовсиз ишини» таъминлаш мақсадида қабул қилинди деб тушунтирган.

2017-йили ҳуқуқ ҳимоячилари ва экологлар музликларни сақлаб қолиш учун бир неча бор митингга чиқиб, ҳукуматнинг музликларда кон қазишга розилиги экологик ҳалокатга олиб келишини билдирган.

«Қумтор Голд Компани» Сув кодексига тузатишлар киргизилгандан кейин ҳар йили экологияга зарар етказгани учун 3 млн доллар тўлаб туриш мажбуриятини олган. Шунингдек у Табиатни ривожлантириш жамғармасини тузиб, у ерга 50 млн доллар солиши керак эди.

«Қумтор»  бўйича янги экологик комиссия тузган ҳозирги ҳукумат эса Канаданинг Centerra Gold Inc. компаниясини экологик нормаларни бузишда, конни ишлатишда музликларни эритишда ва чиқиндиларни музликларга тўкканликда айбламоқда.

Тергов ва «Қумтор» бўйича қўлга олишлар

Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг етакчиси Қамчибек Ташиев Жогорку Кенешнинг 17-майдаги навбатдан ташқари йиғинида Қумтор конига алоқадор тўрт иш судгача текширувга олинганини билдирган. Бир иш «Қумтор Голд Компани» ишхонасининг раҳбариятига боғлиқ, қолган уч иш ўша вақтда масъул хизматларни эгаллаган шахсларнинг хизмат жиноятлари.

21-майда Бош прокуратура Қумтор конини ишлатиш бўйича келишувни тузишдаги коррупцион фактлар бўйича тергов бошлаганини хабар қилган.

Кейинчалик бир қатор баҳси терговлар, сиёсатчиларни ва депутатлар қўлга олинган: улар «Қумтор» конин қазиш бўйича лойиҳани амалга оширишдаги коррупцияда гумонланмоқда . ҳусусан,  премьер-министр Омурбек Бабанов (кейин хорижда даволаниш учун бўшатилган ва давлатга қайтиб келган), ундан ташқари собиқ депутатлар Исхак Пирматов билан Талантбек Узакбаев ҳамда бир қатор амалдаги депутатлар, жумладан Асилбек Жээнбеков қўлга олинган.

Уларнинг ичидан собиқ депутатлар Талант Узакбаев билан Исхак Пирматов коррупция бўйича айбдор деб топилган. Иккиси ҳам 300 минг сом жаримага тортилган.

Бу иш бўйича МХДҚнинг тергов изоляторида депутатлар Асилбек Жээнбеков билан Тўрўбай Зулпукаров, собиқ ҳукумат раҳарлари Жоомарт Оторбаев билан Темир Сариев қўлга олинган.