МСК: Қонун бузарликлар бўйича 34 ариза тушди, тўртаси бўйича судгача ўрганиш бошланди

410

Жогорку Кенешга сайлов тайинланиб, ташвиқот кампанияси бошлаган биринчи ҳафтанинг ўзидаёқ МСКга қонун бузишларга боғлиқ 34 мурожаат келиб тушди. Бу ҳақда МСКнинг матбуот хизмати хабар қилди.

Шикоятлар нимага боғлиқ?

МСКнинг маълумоти бўйича, шикоятларнинг аксарияти овоз сотиб олиш ҳаракатларига боғлиқ — 17 мурожаат. Тўрт шикоят эса сайлов олдидаги ташвиқот шартини бузиш ҳамда жамғармаларнинг молиялаш тартибини бузиши бўйича келган.

Яна икки шикоят маъмурий ресурсни суиистеъмол қилингани ҳамда номзодни рўйхатга олишдан бош тортиш учун сохта ҳужжат қўлланиш эҳтимолига боғлиқ.

Яна биттадан шикоят ҳудудий сайлов комиссиялариинг устидан тушган: партия тарафидан номзодларнинг рўйхатини кўрсатишдаги қоида бузишлар. Шунингдек номзодни жиноий жавобгарлигига тортишга розилигини бериш ҳақида тергов идораларининг яна бир сўрови бор.

Шикоятлар кўпроқ қайси ҳудудда бўлмоқда?

Ҳозича Бишкек 13 мурожаат билан олдида. Иккинчи ва учинчи ўринларда Ўш ҳамда Чуй вилояти турибди (8 ва 7 мурожаат).

Иккитадан мурожаат ҳолати Жалолобод билан Норин вилоятларида, Иссиқкўл ва Боткен вилоятилари бўйича эса биттадан мурожаат келган.

МСК билан ИИВ қандай чора кўрди?

МСКдан билдирилишича, 7 мурожаат маълумотни қайд этиш журналига олинган. Унинг ичидан 5 мурожаат «номенклатура иши», бир иш ОСКнинг назарига ва яна бир иш текширувга жўнатилган.

Яна 10 мурожаат милиция тарафидан ҚЖУРга қайд қилинган. Тўрт иш бўйича ИИВ судгача текширув бошланди. Олти мурожаат бўйича эса «жиноят таркиби бўлмагани учун тергов тўхтатилган». Яна икки мурожаатни ИИВ ҳозирча ўрганиб чиқмоқда.

МСК ва ҳудудий сайлов комиссиялари эса бир мандатли округдан номзодлигини кўрсатганларга ёзма турда огоҳлантириш берган. Улар: Шайирбек Ташиев, Дастан Бекешев, Ормон Нурбек уулу, Нурали Талипов ва Болотбек Бегалиев.

Шунингдек И. Чотобаев номли номзодга «сайлов олдидаги ташвиқот олиб бориш тартибини ва қоидасини бузгани учун» 7 500 сом жарима солинган. Кудурет Тайчабаров бўйича эса «қонун доирасида тегишли чоралар кўрилиши» учун «президент маъмуриятига материалларни жўнатиш қарори қабул қилинган». МСК «Бишкек» Эркин иқтисодий ҳудудининг етакчисини «сайлов олдидаги ташвиқот олиб бориш қоидалари ҳамда тартибини бузишда» айбламоқда.

Сайлов қонунлари бузилган вақтда қаерга шикоят қилса бўлади?

МСК қонун бузарликлар бўйича Тезкор чора кўрувчи мувофиқлаштириш гуруҳига бир неча йўл билан хабар қилиши мумкинлигини эслатади:

- қисқа рақам — 1255;

- WhatsApp рақами: 0990 02- 12- 55; 0 755 00 2965;

- ишонч телефони — 0312 62-62-46;

- жамоатчилик қабулхонаси: 0312 66-02-40;

- электрон манзил: kgor_cec@shailoo.gov.kg.