Боткен туман суди 26 октабрда Қизилбел қишлоғининг уч нафар фуқаросини келинни ўз жонига қасд қилишга етаклаганликда айблаб, тўрт йилга озодликдан маҳрум қилди. Бироқ тўрт йиллик қамоқ жазосини икки йиллик пробация билан алмаштирди. Бу ҳақда суд ҳукмида айтилади.
* пробация назорати - пробациянинг мижозларига суд томонидан уларга юкланган вазифаларнинг бажарилиши ва уларнинг ҳатти-ҳаракатига назорат бўйича пробация назоратида турган одамга нисбатан уни ижобий йўлга солиш ҳамда қайта ижтимоийлаштириш, ҳатти-ҳаракатини тузатиш, шунингдек уларнинг янги ҳуқуқ бузарликларга йўл қўйишнинг олдини олиш мақсададиа индивидуал равишда ишлаб чиқилувчи ва амалга оўирилувчи ижтимоий-ҳуқуқий кайфиятдаги чораларнинг мажмуасини қўлланиш бўйича пробация идораларининг фаолияти.
Ҳужжатда 2021-йилнинг 17-июнига ўтар кечаси 36 ёшдаги аёл уйининг ҳовлисида дарахтга ўзини осиб олган деб айтилади. Марҳумнинг киссасидан ўлими олдидан ёзган хати топилган. Хатда ўлимига қайнонаси, қайнопаси ва қайнсинглиси айбдор эканини даъво қилган. Суд экспертиза хати марҳум ёзганини тасдиқлаган.
Тергов марҳумнинг қайнонаси, қайнопаси ва қайнсинглиси доимий камситиб юрганини аниқлаган. Ҳукмни қайнонаси келинини «бомж» деб атаб, уйида яшашга ҳаққи йўқлигини, ўғлини эса «бошқа чиройли ва бой қизга уйлантиришини» айтиб юргани айтилади.
Қайнонасининг айтишича, келини билан бошиданоқ чиқиша олмаган. Судда у уйида Ўшда опасиникида меҳмонда юриб 16-июнда қайтиб келганини билдирган. Унинг айтишича, уйига қайтиб келгандан кейин келини уни «уйдан чиқиб кет», «сен билан эмас, ўғлинг билан яшайман» деб айтган. Шунингдек келини номуси ва миллатига доғ тушурувчи гапларни айтган деб билдирган.
Шу сабабдан марҳумнинг қайнонаси икки қизи билан қайнукасини чақириб, улардан келини билан яраштиришни илтимос қилган. Аёл келини барини яхши кутиб олиб, ҳаммаси билан саломлашганини айтган.
Аммо қайнонанинг айтишича, келини кейинчалик ҳам миллати ва номусига нисбатан ёмон гапларни айтган. Бунинг оқибатида келиш ва қайнопаси тортишиб, муштлашиб ҳам кетган. Уларни қайнукаси ажратган.
«Келиним қайнсинглисининг сочини юлуб ташлабди. Ўша вақтда ўғлимга қўнғироқ қилиб [Шаҳардан Боткенга] уйга келгин дедим. […] Уларни ажратгандан кейин келини улар билан кулиб гаплашиб ўтирган, шундан кейин ташқарига чиқиб кетди. Мен унинг орқасидан чиқиб қарасам, болаларига жой солаётган экан», — деб айтиб берган у.
Қайнонасининг айтишича, тахминан соат 21:30ларда уйга келиннинг онаси ва қариндошлари келиб, уларга келин миллатини камситаётганини ва «қизига тўғри тарбия беришмаганини» айтиб шикоят қилган.
Кейин таминан соат 22:30да уйга марҳум келиннинг эри қайтиб келган. У уйга кириб келиб ҳамма билан саломлашиб, хотини қаерда эканини сўраган. Шундан кейин ҳамма келиннинг телефонига қўнғироқ қилган, аммо у жавоб бермаган. Бу воқеадан кейин ҳаммаси уни қидира бошлаган.
«Қўшниларнинг уйларига кириб суриштириб чиқдим, у ерда йўқ экан. Болам уйнинг ҳовлисидаги боққа борса ўша ердаги ўрикка арқон билан осилиб турган экан, кейин болам бориб келинни арқондан ечиб олди», — деб айтиб берган марҳумнинг қайнонаси.
Келиннинг онасини айтишича, қизи турмушга чиққан кундан бери доим турмуш ўртоғи, қайнонаси, қайнсинглиси ва қайнопаси билан уришар эди. 16-июнда қизи унга қўнғироқ қилиб, «бу ерда яшаб бўлмай қолди.ю қайнонам билан қайинсинглим калтаклаяпти» деб айтиб берган.
Судда айбланганларнинг уч нафари ҳам айбларини тўлиғи билан тан олмаган. Суд уларни «ўзини-ўзи ўлдиришгача олиб бориш» моддаси билан айбдор деб топиб, ҳар бирини тўрт йилга озодликдан маҳрум қилган. Аммо уларнинг қамоқ муддати 2 йиллик пробацияга алмаштирилиб, қамоқдан бўшатилган.
Ҳукмга кўра, учи ҳам пробация хизматининг мутахассислари назоратида бўлишади ва улар пробация хизматига маълум қилмай давлатдан чиқиб кета олишмайди.
Вафот этган аёл 15 йилдан бери никоҳда яшаб, турмуш ўртоғи билан уч қиз ва икки ўғилни тарбилаёган эди.