МСК Талант Мамитов билан Жогорку судда судлаша олгани йўқ. Ариза яна қайтарилди

347

Олий суд МСКнинг «Ынтымак» партиясидан номзод Талант Мамитовнинг иши бўйича берган аризасини иккинчи карра ортга қайтарди. Бу ҳақда 4-ноябрда «Клооп»га Олий суднинг матбуот хизмати билдирди.

Талант Мамитов.

Олий суддан қўшимча қилинишича, бундай қарор чиқаришга ариза бериш муддати ўтиб кетгани сабаб бўлган. Қонунга кўра суднинг кучига кирган қарорининг устидан уч тақвим кунининг ичида кассация тартибида шикоят қилиш мумкин.

«Бишкекнинг Административ судининг 2021-йилнинг 28-октябрида чиқарган қарорига нисбатан кассация аризаси 2021-йилнинг 2-ноябрида берилган. Аниқроқ айтганда, суд актининг шикоятига ажратилган уч кунлик муддат ўтиб кетгандан кейин берилган. Бу бўйича ариза текширувга олинмайди ва ортга қайтарилади», — деб айтилади суднинг билдирувида.

Марказий сайлов комиссияси ҳозирча Олий суднинг қарори бўйича фикрини билдиргани йўқ.

Нима бўлган эди?

Марказий сайлов комиссияси Жогорку Кенешнинг етакчиси Талант Мамитовни парламент сайловига номзод қатори рўйхатдан 24-октябрда бош тортган.

У «Ынтымак» партиясидан илгари сурилмоқда. МСК рўйхатдан бош тортишга унинг парламентдаги спикерлик хизматини топширмагани сабаб бўлганини билдирган. Қонунга кўра, сайловга отланган давлат ходими ташвиқот вақтида хизматини топшириши керак эди.

Бу орада  «Ынтымак» партияси МСК бундай қарорни «процессуал меъёрларни жиддий бузиш орқали» қабул қилганини билдирган. Партиядан маълум қилинишича Мамитов депутатликка номзодини қўйгани сабаб спикерлик ваколатларини вице-спикер Аида Касималиевага ўтказиб берган. Партиядан ваколати вице-спикерга ўтгани ҳақида ёзма баёнот МСКга «ўз вақтида, йиғинга қадар» келиб тушган деб ишонтирмоқда.

Шунингдек «Ынтымак»дан «амалдаги қонун Жогорку Кенешнинг етакчисига хизмат ваколатларини тўхтатмай туриб сайловга қатнашиш имконини беришини, чунки спикер МСКнинг етакчиси комиссия аъзоларининг ичидан сайлангани каби, депутатларнинг орасидан сайланади деб тахкидлаган».

Партиянинг позициясини Бишкекнинг Маъмурий суди ҳам қўллаган. У ердан 28-октябрда МСКнинг Мамитовни рўйхатга олмаслик бўйича қарорини ноқонуний деб топиб, уни бекор қилшан.

1-ноябрда МСК биринчи инстанциядаги суднинг қароридан шикоят қилиш учун Олий судга мурожаат қилган. 2-ноябрда Марказий сайлов комиссиясининг аризаси ортга қайтарилган, бунга ариза «Административ-процессуал кодекснинг талабларига мувофиқ келмагани» сабаб бўлган. Ўша куннинг ўзида комиссия қайтадан ариза топширган эди.

Парламент сайлови

Жогорку Кенеш депутатларини сайлов 2021-йилнинг 28-ноябрига белгиланган. Янги қонунга кўра, парламентнинг янги чақирилишига 90 депутат келади. Депутатлар 5 йиллик муддатга сайланади.

Парламент сайлови аралаш тизим билан ўтади. 54 депутат партия рўйхати билан, 36 депутат бир мандатли округдан ўзини-ўзи кўрсатган номзодлардан сайланади. Парламент сайловига 21 партия қатнашади.