Республика иммунопрофилактика марказининг бош мутахассиси Азим Қирғизбаев яқин орада Қирғизистонга COVID-19га қарши вакцинани сақлаш ва бўлиштириш учун UNICEF орқали 200 дона махсус музлаткич келишини билдирди.
Унинг айтишича, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Pfizer вакцинасининг давлатга етказилишига йил бошидан бери тайёргарлик кўрмоқда.
Қирғизбаевнинг айтишича, мазкур вакцина -80°C температурада сақланиши лозим. Ўшанда вакцинани 6-9 ойгача сақласа бўлади.
«Ҳудудларда -15дан -20га қадар температурада икки ҳафта, туман ва вақтинча эмлов пунктларида +2дан +8гача бўлган температурада бир ҳафта сақлаш мумкиню Давлатнинг барча ҳудудларида вақтинча эмлаш пунктларида +2дан +8га қадар темературада сақловчи музлаткичлар етарли», — деб айтиб берди у.
Аввалроқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги октябрнинг бошида UNICEF’нинг қўллови билан Қирғизистонга Pfizer вакцинасини сақлаш учун тўрт музлаткич олиб келиниб, ўрнатилганини хабар қилган. Ўлкага аталган вакцинанинг умумий 259 740 дозаси келган.
Вакцина сақлаш учун музлаткичга алоқадор можаролар
2021-йилнинг январида Соғлиқни сақлаш вазири Алимқадир Бейшеналиев USAID ташкилоти Pfizer вакцинасини сақловчи музлаткич ва шприцларни олиб беради деб билдирган.
Бироқ USAID бундай тавсия бермаган. Ўша вақтдаги вице-премьер министр Элвира Сурабалдиева эса соғлини сақлаш вазири Алимқадир Бейшеналиевни «ўйламай туриб айтгани учун» танқид қилиб, халқ олдида кечирим сўрасин деган талаб қўйган.
Эртасига вазир вакцина сақловчи музлаткични USAID эмас, UNICEF олиб беришини билдирган. Аммо UNICEF’нинг Қирғизистондаги вакиллигининг вакили Кристин Жольм Pfizer ҳамда BioNTech вакциналари юқори даражадаги музлатишни талаб қилади, ҳозирги вақтда эса бундай ускунани сотиб олиш бўйича режаси йўқ эканини айтган.
Бундан ташқари, музлаткични электрни суғуриб олишга боғлиқ можароли воқеа бўлган. Жорий йилнинг май ойида Спутник V вакцинаси солинган музлаткич розеткадан узилиб қолган ва вакциналар яроқсиз бўлиб қолган. Зарарнинг қиймати 840 минг сомга баҳоланган.
Вазир бунга «тозалик ходими айбдор бўлиши мумкин», у пол юваётганда сезмасдан розеткага тегиб, вакцина солинган музлаткични ўчириб олган бўлиши мумкин деган, эмлов маркази эса номаълум киши телофонини қувватлайман деб бориб вакциналар солинган музлаткични суғуриб олган деб айтишган.