Париж, ҳавони бузувчи заҳарли газлар ҳамда ваъдалар. Жапаровнинг Глазгодаги нутқи

263

Президент Садир Жапаров 2-ноябрда Шотландиянинг Глазго шаҳрида ўтган БМТнинг иқлим ўзгаришига бағишланган доиравий конвенциясига аъзо давлатларнинг 26-конференциясида мурожаат қилди. У ўз нутқида Қирғизистон парник газини бўлиб чиқаришни камайтиришга ҳаракат қилади деб ваъда берди ҳамда мамлакатда музликларга зарар бераётган бизнес ҳақида айтиб берди.

«Клооп» Жапаровнинг нутқидаги муҳим нуқталарни бир ерга тўплади.

Садир Жапаров Глазгодаги иқлим саммимтида нутқ сўзламоқда. Сурат: президентнинг матбуот хизмати

Париж битими ва зарарли моддаларнинг ҳавога тарқашини қисқартириш

У Қирғизистон 2015-йиои қабул қилган Париж келишувининг мақсадларига ва руҳига берилган мамлакат қатори қолганини билдирди. Мазкур ҳужжатга Қирғизистон бош бўлган 200га яқин давлат қўл қўйган.

Унинг асосий мақсади — иқлимнинг глобал исишини тўхтатиб, кейинги юз йилда ернинг ўртача даражасининг Цельсий бўйича икки даражадан оширмасликка эришиш.

«Уни [Париж келишувини] амалга оширишдаги комплекс муаммоларга қарамай, Қирғизистон 2030-йилгача миллий белгиланган сиёсатининг доирасида иқлимнинг ўзгаришини камайтириш бўйича глобал ҳамкорликка масъуллик ва ҳар тарафли иштирокини давом эттиради», — деди Жапаров.

У Қирғизистон 2030-йилгача парник газларининг эмиссиясини 44% қисқартиришга, 2050-йилга қадар эса Қирғизистон тараққиётнинг яшил платформасида углеродсиз эришишга ҳаракат қилишига сўз берди. Жапаров Қирғизистондаги «иқлим ўзгаришини тўхтатишга йўналган ўрта муддатли шошилинч чораларни амалга оширишни» 7 миллиард АҚШ долларига баҳолади.

Инвесторлорни чақириб ГЭСларни қурамиз

Жапаровнинг айтишича,  «углеродсиз сиёсатнинг локомотиви энергиянинг қайта яралувчи манбалари бўлади. Биринчи навбатда бу — гидроэнергетика».

2021-йилнинг 29-августи президент Садир Жапаров Талас вилоятидаги «Бала-Саруу» кичик ГЭСининг қурилишига капсула солмоқда. Лойиҳа 2022-йилнинг декабрь ойида якунланиши керак. Сурат: президентнинг матбуот хизмати.

«Биз табиатга зарар келтирмасдан, саноат ва турар жой комунал секторини углеродлик энергия манбаларидан  [биринчи навбатда кўмир ва мазутдан узоқлаштириб], уни электр энергиясига тўлиқ ўтказиш учун кичик ва ўрта ГЭСларни қуришни бошлади. Бугунги кунда 10дан ортиқ ГЭС қурилмоқда. Айримлари яқинда фойдаланишга берилди. Бир қисми келгуси йилнинг охирига бориб ишга киради», — деди у.

Жапаров иқтисоди ривожланган давлатларнинг сармоядорларини гидроэнергетика тармоғида, жумладан давлат-ҳусусий ҳамкорлик принципларининг асосида ўзаро манфаатли ҳамкорликка чақирди.

Шафқатсиз бизнес ва тоғлар

Шунингдек, ўз нутқида Қирғизистоннинг президенти музликларнинг «иқтисодий адолатсиз фаолият ортидан» эриётганини айтиб ўтди.

«Лисий» музлиги. Сурат: «Азаттык»

«Афсуски, Қирғизистонда бундай прецедентлар бор. Мен дунё жамоатчилигини бундай бизнес амалиётига қарши туришга чақираман» , — деб таъкидлади Жапаров.

Президент қишлоқ хўжалиги, энергетика ва бошқа тармоқлардаги мослашиш дастурлари ҳақида айтиб берди.

« Мамлакатимиз ҳудудининг 94 фоизини тоғлар ташкил этишини ҳисобга олсак, бу борадаги ишлар кўлами жуда катта», — деб билдирди у.

Жапаров иқлим ўзгаришининг салбий таъсирига боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш учун Қирғизистоннинг ҳукуматига ташқи ёрдам зарур эканини таъкидлади. У Қирғизистонга ўхшаган муҳтож, ривожланиб келаётган тоғли ўлкалар кўп эканини қўшимча қилди.

Шу сабабли Жапаров музликларни, ўрмонлари ва биологик кўп турлиликни сақлашга, табиий офатларга тайёргарликни яхшилашга, тоғли аҳолига, ҳусусан аёлларга ҳамда болаларга ижтимоий-иқтисодий қўллов кўрсатишга эътибор қаратиш билан, иқлимнинг ўзгаришига мослаштириш бўйича мақсадли дастурларни амалга ошириш учун БМТнинг доирасида жамғарма тузишни таклиф қилди.

«Узун ва чиройли нутқ қилувчиларнинг замони ўтди. Самарали, тартибли ва натижали ҳаракат қилиш вақти келди», — деб таъкидлади Жапаров.