Қирғизистонда 29-октябрга кўра коронавируснинг 116 янги ҳолати аниқланди, икки бемор вафот этди. Касалликдан 36 киши соғайди.
- Бишкек шаҳрида — 54;
- Чуй вилоятида — 33;
- Иссиқкўл вилоятида — 13;
- Жалолобод вилоятида — 6;
- Ўш вилоятида — 3;
- Ўш шаҳрида — 2;
- Талас вилоятида — 2;
- Баткен вилоятида — 2;
- Норин вилоятида — 1.
COVID-19 пандемияси бошлангандан бери ўлкада касалликка чалинганларнинг умумий сони 181 105га етди. Ўлка бўйича 175 493 киши вирусдан соғайди. Коронавирусдан умумий 2 666 одам кўз юмди.
Ҳозирда 708 бемор касалхоналарда, 699 киши уй шароитида даволанмоқда.
Республика штабнинг маълумоти бўйича, 29-октябрга кўра COVID-19га қарши вакцинанинг биринчи дозасини 5 156 одам, иккинчи дозасини эса 6 106 киши олди.