Ўтган йили коронавирус муносабати билан киритилган карантин бекор қилингандан сўнг Қирғизистон Россия ва бошқа давлатлар билан авиарейсларни тиклаган. Шунингдек, Москвага самолётга чипталарнинг нархи кескин қимматлаб, ишларига яна қайтган қирғизистонлик мигрантларнинг айримлари банкдан кредит олишга мажбур бўлди. Октябрнинг бошида нархлар аввалги кўрсаткичга қайтди. Нима учун самолёт чиптасининг нархи бунчалик қимматлади?
Ўтган йилнинг куз ойларидан бошлаб нархлар барча рейслар бўйича кўтарилган. Айтайлик, Бишкек — Истанбул, Бишкек — Москва, Ўш — Москва. Кўп йўналишлар бўйича нархлар Москвадан ташқари кейинчалик арзонлаган. Сабаби у ерга қирғиз мигрантларининг кўпи учади.
Нархлар 2021-йилнинг февралида кўтарилган. Масалан, Ўш — Москва йўналиши бўйича ўртача нарх 40 минг сомга, Бишкек — Москва рейси бўйича нарх 33 минг сомга етган.
Чиптанинг нархига ПЧР-тестнинг ва ўлкага кириш учун талаб қилинадиган асосноманинг баҳоси қўшилган. Асоснома — Россиянинг фуқаролари билан яқин қариндошлик муносабатини тасдиқлаган маълумотнома, касбий билими ҳақидаги маълумотнома ёки соғлиғи ҳақидаги маълумотнома бўлиши керак. Маълумотномалар аслида бепул бериб келинган, бироқ уни олиш учун фуқароларнинг бир қисми воситачиларга ҳақ тўлашган.
Чиптанинг нархига нималар таъсир қилади?
Жорий йилнинг март ойида «Манас» халқаро аэропорти билдиришича, самолёт чипталарининг нархини авиакомпаниялар тасдиқлайди. Россияга учиш қиммат бўлишини COVID-19 пандемияси сабаб доимий рейсларнинг қисқаргани ва чартер рейсларнинг учишини янги қоидалари пайдо бўлгани билан боғлашган.
Буни иқтисод бўйича эксперт Нургүл Акимова ҳам тасдиқлади. «Нархларга авиа компанияларнинг сиёсати, талаб билан таклиф, компания ишининг самаралилиги ҳамда самолёт паркларининг ҳолати таъсир қилади. Пандемия сабаб фуқаролик рейсларини сони қисқарган. Қатновлар қанча оз бўлса, шунча нархлар қиммат бўлади».
Карантингача бир кунда беш-олти рейс бўлган, кейин ҳафтасига етти мартагча қисқарган. Ҳозирда рейсларнинг сони кўпаймоқда: кунига Москвага Бишкекдан учтадан самолёт учмоқда. Бироқ қўшимча чартер рейслари ҳам бор.
«Чартер рейслари бўлган вақтда самолётнинг нархи арзонламайди. Барча рейслар мунтазам бўлиб қолганда учиш арзон бўлади деб кутиш мумкин. Бу эпидемиялогик вазиятга яраша бўлади», — деб тушунтирди фуқаровий авиация агентлигининг йўловчиларни ташишни изга солиш бўлимининг бош нозири Жениш Эсенаманов.
Акимова самолёт чипталарининг нархларига қирғиз сомининг долларга нисбатан курсини пастлаши ҳам боғлиқ деб ҳисоблайди. Ёдингизда бўлса, 2020-йилнинг октябрида доллар 79,6 сом бўлган. бир йилдан кейин 84,7 сомга чиқди.
Сиёсатшунос ва иқтисод бўйича эксперт Эркин Абдразаков учоқ чипталарининг нархига қўшни давлатларнинг фуқароларидан тушган талаб ҳам таъсир қилишини айтди. Ўзбекистон билан Тожикистоннинг Фарғона водийсида яшаган фуқаролари Ўш ва Бишкек орқали Москвага учишади.
Бошқа экспертларнинг фикрича, чиптанинг нархига авиакеросиннинг нархи ҳам таъсир қилади. Деярлик барча рейсларни Россиянинг компаниялар амалга оширади, ўтган йилнинг қиш ойларида эса авиаўтин кескин қимматлаган.
Ҳозирда авиабилетларнинг нархи арзонлади — деярлик карантингача бўлган баҳога келди. Бироқ ҳеч ким чипталар шу нарҳда кўпгача сақланади деб кафолат беролмайди.
Муаллифлари: Айбике Адилет қизи, Дастан Умўтбай ўғли, Элвира Султанмурат қизи
Дата-муҳаррири: Андрей Дорожний
Муҳаррири: Анна Капушенко
Бу материал Жаҳон Банки ва IDEM билан биргаликда USAID ташкилотининг ёрдами билан тайёрланди. Тузганлар: «Қирғизистондаги Интерньюс» «Медиа-К» лойиҳасининг дата-журналистика дастурининг стипендиатлари.
Дастурнинг ментори — Андрей Дорожний.
Материалдаги фикр ва хулосалар «Интерньюс»нинг ва унинг ҳамкорларини кўз қарашларини англатмайди