МСКнинг Талант Мамитов бўйича қарори бекор қилинди

192

Бишкекнинг Маъмурий суди 28-октябрда «Ынтымак» партиясининг даъво аризасини қаноатлантирди, унга кўра, МСКнинг Талант Мамитовни номзод қатори рўйхатга олишдан бош тортиш қарори бекор қилинди. Бу ҳақда суднинг матбуот хизмати маълум қилди.

Бироқ Бишкекнинг маъмурий судининг бу қароридан МСК Олий судга мурожаат қилса бўлади.

Мақола эълон қилинишида МСКнинг юридика бўлимидан «Клооп»нинг мухбирига суд қарорини олишмаганини билдиришди.

24-октябрда Марказий сайлов комиссияси Жогорку Кенешнинг раиси Талант Мамитовни парламент сайловига номзод сифатида рўйхатга олишдан бош тортган эди.

У «Ынтымак» партиясидан номзод. МСК уни рўйхатга олмагани парламентнинг спикерлик хизматини топширмагани сабаб бўлганини билдирган. Қонунга мувофиқ, сайловга отланган давлат ходимлари ташвиқот вақтида лавозимини топшириши керак эди. Бироқ у топширган эмас.

Бу орада «Ынтымак» партияси МСК бундай қарорни “процессуал меъёрларни қўпол бузиш билан” қабул қилганини билдирган. Партиядан маълум қилишларича, Мамитов депутатликка номзодини қўйгани сабаб спикерлик ваколатларини вице-спикер Аида Касималиевага ўтказиб берган. Партиядан ваколати вице-спикерга ўтгани ҳақида ёзма билдирув МСКга «ўз вақтида, йиғингача» келган деб ишонтиришмоқда.

Шунингдек, «Ынтымак»дан «амалдаги қонун Жогорку Кенеш раисига ваколатларини тўхтатмай туриб сайловга қатнашишга имкон беришини, сабаби спикер МСКнинг раиси комиссия аъзоларининг орасидан сайлангани каби депутатларнинг орасидан сайланади деб таъкидлашди».

Жогорку Кенеш депутатларини сайлаш 2021-йилнинг 28-ноябрига белгиланган. Янги қонунга кўра, парламентнинг янги чақирилишига 90 депутат келади. Халқ вакиллари 5 йиллик муддатга сайланади.

Парламент сайлови аралаш система билан ўтади. 54 депутат партия рўйхатида, 36 депутат бир мандатли округдан ўзини-ўзи кўрсатган номзодлардан сайланади.