Минкабнинг қарорига кўра яна кимлар мажбурий эмловдан ўтиши керак?

345

Министрлар кабинети маданият тармоғининг, дам олиш жойларининг, машғулот залларининг ходимларини юқумли касалликларга, унинг ичида коронавирусга қарши эмлаш мажбурийлигини билдирди. Бу ҳақда 28-октябрда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот хизмати маълум қилди.

Муассасанинг маълумотига кўра, министрлар кабинети 2001-йили қабул қилинган «Юқумли касалликларни иммунопрофилактика қилиш ҳақидаги» қарорга ўзгартиришларни киритди.

«Кўрсатилган қарор орқали республика ҳудудида юқумли касалликларни юқтириб олиш хавфи юқори бўлгани сабаб, олдини олиш эмлаш ишларини олиб боришни талаб қилган ишларнинг рўйхати тасдиқланган», — деб айтилади соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотида.

Мажбурий эмланиши керак бўлган мутахассисларнинг рўйхатига олдин юқумли касалликларга чалинган беморларга хизмат қилган ва таълим муассасаларининг ходимлари кирган эди.

Энди эса унга музей, кўргазма зали, кутубхона, спорт мажмуаси, театр, концерт заллари, маданий ва кўнгил очар муассасалари, болалар майдончалари, болалар лагерлари, жисмоний тарбия ва соғликни мустаҳкамлаш комплекслари билан фитнес-клубларнинг ходимлари кирди.

«Коронавирус инфекцияси пандемиясига боғлиқ юзага келган вазиятни ҳисобга олиш билан маданият, дам олиш ва спорт тармоғидаги ходимлар энди эмлашдан, унинг ичида COVID-19 қарши эмлашдан ўтади», — деб билдиришди вазирликдан.

Мажбурий эмлов

11-июлда старт олган оммавий вакцинация бошлангунча соғлиқни сақлаш вазирлиги соғлиқни сақлаш тизимида ишлаган ходимларнинг ҳаммасини коронавирусга қарши эмлаш мажбуриятини киритган.

Соғлиқни сақлаш тармоғида ишлаган ходимларни мажбурий эмлаш ҳақидаги буйруғи. Сурат: Бермет Бариктабасова.

15-июлда ҳукумат аҳолини эмлашдан ўтказишни тезлаштириш мақсадида давлат ва муниципал ходимларни мажбурий эмлашдан ўтказишни жорий қилган.

«Вакцинация темпин тезлаштиришимиз керак. Министрлар кабинетининг ҳудудлардаги мухтор вакиллари, шаҳарларнинг мэрлари аҳолини эмлашни назоратга олиши керак. Вакцинациянинг муҳимлиги ҳақидаги фуқароларга сифатли маълумот-тушунтириш ишларини олиб бориш зарур» — деб билдирган Республика штабининг бошчиси.

18-июлда ҳақиқатчи институти ўлкада фуқароларни маошларини камайтириб ёки ишдан бўшатиш таҳдиди билан эмлашдан ўтишга мажбурлаш ҳолатлари борлигини билдирган. Ҳуқуқ ҳимоячилари барча давлат ва муниципал муассаса бошчиларини ўз ходимларини мажбурлашга чақирган.

Шунингдек, улар Соғлиқни сақлаш вазирлигига «қирғизистонликлар эмлашга ўз ихтиёри билан келиши учун» аҳоли орасида тушунтириш ишларини олиб боришни таклиф қилишган.

Президент Садир Жапаров 23-июлда COVID-19га қарши вакцинанинг биринчи дозасини олиб, ўлкада эмлаш аввалгидай ихтиёрий эканини ва «ҳеч ким бировни мажбурлашга ҳуқуқи йўқ» деб билдирган.

Қирғизистондаги эмлов

Қирғизистонликларни эмлаш кампанияси 29-мартда бошланишига қарамай, у 11-июлда фаол бошланган. Сабаби унгача ўлкада вакцина йўқ бўлган.

Борт 11-июлда Хитойдан 1млн 250 минг доза вакцинани етказган. Сурат: минкабнинг матбуот хизмати.

Ўлкага вакцина олиб келинса ҳам, эмлаш тезлиги ортмаган. Соғлиқни сақлаш вазири Алимкадир Бейшеналиевнинг айтишича, куз фаслигача ҳар куни 15-20 минг киши эмланган бўлса, ҳозирда — 1-2 минг киши эмланмоқда. Бу ҳақда у 4-октябрда «Биринчи радио»нинг эфирида айтган.

Ҳозирда қирғизистонликлар учун вакцинанинг уч тури бор: Хитойнинг Sinopharm, Россиянинг Sputnik V ва англо-шведларнинг AstraZeneca вакциналари. Шунингдек, ўлкага гуманитар ёрдам асосида Қозоғистонинг QazVac вакцинаси келган.

Республика штабнинг маълумоти бўйича, 29-октябрга кўра COVID-19га қарши вакцинани 738 мингдан ортиқ киши олди. Бу ўлканинг 6,6 млн аҳолининг 11%.

Препаратнинг биринчи дозасини 969 мингдан ортиқ одам олган — бу умумий аҳолининг деярлик 15%.

Ҳукумат COVID-19га қарши эмлаш бўйича миллий режа асосида 3,4 млн халқни эмлашдан ўтказмоқчи. «Коллектив иммунитет тузиш учун мақсадли гуруҳга киритилган 70% кам бўлмаган фуқароларни вакцинациялаш зарур, бу 2,4 млн кишини ташкил қилади», — деб билдиришган 5-августда Республика штабдан.