Марказий сайлов комиссияси 27-октябрда собиқ депутатлар Равшан Жээнбеков ва Алмазбек Баатирбековнинг номзодини бир мандатли округдан рўйхатга олди. Ҳозирда «Қўй-Тош воқеалари» бўйича қўлга олинган Жээнбеков МХДҚнинг тергов изоляторида, «Қумтўр иши» бўйича қўлга олинган Баатирбеков уй қамоғида.
МСК икки сиёсатчига ҳам айблов ҳукми чиқмагани сабаб уларни рўйхатга олишда тўсқинлик йўқ деган хулоса сиқарди.
Собиқ депутатлар нимада гумонланмоқда?
Парламентнинг бешинчи чақирилишидаги депутат Равшан Жээнбеков 2019-йилнинг декабрь ойида «Қўйтош воқеалари» бўйича қўлга олинган. Унда МХДҚ собиқ президент Алмазбек Атамбаевни қўлга олиш учун унинг уйини қамал қилган.
Махсус операция вақтида спецназчи Усонбек Ниязбеков ўқдан ҳалок бўлиб, Чуй ВИИБнинг бошчиси Самат Курманкуловнинг бошида ўқ тегиб, жароҳатланган.
Жээнбековга «Оммавий тартибсизликлар уюштириш», «Одамларни гаровга олиш» ва «Ҳукуматни куч билан босиб олишга ҳаракат қилиш» моддалари бўйича айб қўйилган.
2020-йили октябрь воқеаларида Жээнбеков бир қанча сиёсатчилар билан бирга қамоқдан бўшатилган. Кейинчалик суд унинг эҳтиёт чорасини уй қамоғига ўзгартириб, бироқ шу йилнинг 5-августида уни №1 тергов қамоғига қайтарган.
Алмазбек Баатирбеков «Қумтўр иши» асосида шу йилнинг 9-июнида қўлга олинган Бишкекнинг Биринчи май туман суди уни МХДҚнинг тергов қамоғига киритган. Бироқ кўп ўтмай Баатирбеков тергов билан ҳамкорлик қилиб, уй қамоғига чиқарилган.
Баатирбеков Жогорку кенешнинг бешинчи ва олтинчи чақирилишларининг депутати, собиқ вице-премьер-министр.
Ҳозирда Баатирбековнинг иши Биринчи май туман судида қаралмоқда, бироқ суд мажлислари жилдирилмоқда. Охирги марта Баатирбеков касалхонага тушгани, кейинчалик суд мажлисларига келмаётгани хабар қилинган.
Қирғизистонда парламент сайлови 28-ноябрга белгиланган. Янги Конституцияга кўра сайлов аралаш система билан ўтади — 54 депутат партия рўйхати билан, 36 депутат бир мандатли округ билан. Партиядаги номзодлар «очиқ рўйхат» билан сайланади.
Ҳозирда МСК саккиз партия ва бир мандатли округлардан 329 номзодни рўйхатдан ўтказди.