90 млрд даромад. Ҳукумат бир қатор солиқларни кўпайтиришни кўзлайди

330

Депутат Дастан Бекешев телеграм-каналида министрлар кабинети катта мақсад қўймоқчилигини айтди — улар бюджетнинг даромадини 90 млрд сомга кўпайтиришни кўзлайди.

Бекешев минкаб бу маблағни бир қанча солиқларни кўпайтириш йўли билан олиб келишни режалаштираётганини тушунтирди.

«Мулкка, моторнинг кучи уч кубометрдан юқори бўлган машиналарга ҳамда уй-жойга бўлган солиқлар ошади. Хитойдан юк ташишнинг оқими кўпаяди, бунинг ҳисобидан божхона тўловлари ошади. Солиқ назоратининг ёрдами билан айрим солиқлар кўтарилади», — деди Бекешев.

Бундан ташқари, 27-октябрда парламент депутатлари «2021-йилга республика бюджети ва 2022-2023-йилларга тахмини ҳақидаги» қонун лойиҳасини учинчи ўқишда қабул қилишди.

«Азаттык» нашри депутатлар бюджет лойиҳасига ҳеч қандай танқид билдирмай қабул қилганини айтишди.

«Январда Қирғизистон ҳукумати ИУМнинг 5% ўсишини кутган, бироқ кузга яқин 5.3%дан туширмай ушлаб туришга ҳаракат қиламиз деб айтиб қолди. Бироқ бу ҳам бўлмади. 2020-йилнинг якунида иқтисоднинг ўсиш даражаси 8,6%га тушиб, охирги 20 йилдаги энг ёмон натижа бўлди», — деб билдиришди нашрдан.