Президент маъмуриятининг матбуот хизмати Алмасбек Абитов президентнинг ва министрлар кабинетининг Жогорку Кенешдаги доимий вакили бўлиб тайинланганини маълум қилди. Бунгача у минкабнинг мухтор вакили бўлган, президентнинг мухтори вакили хизматида Анарбек Калматов ишлаган.
Тегишли буйруққа президент маъмуриятининг етакчиси Акилбек Жапаров қўл қўйди.
Алмасбек Абитов 2019-йилнинг 30-июлида ҳукуматнинг Жогорку Кенешдаги махсус вакили бўлиб тайинланган. Бунгача у 2015-йили «Ата-Журт» партиясидан депутат бўлган.