Парламентда иқтисоддаги ФҲ режими ҳақидаги қонун лойиҳаси қабул қилинди

205

Депутат Дастан Бекешев ўзининг телеграм-канали орқали парламент 27-октябрда иқтисодга фавқулодда ҳолат киритиш ҳақидаги қонунни қабул қилганини айтди.

«Қонун лойиҳасининг келишилган варианти қабул қилиниб, имзолаш учун президентга юборилди. Мазкур лойиҳада жуда яхши бўлмаган ҳолатлар бор. Бу ўта қўрқинчли ва хавфли»,— деди Бекешев.

Депутатнинг айтишича, парламент бир кунда турли ўқишларда умумий 23 қонун лойиҳасини қабул қилди.

Иқтисодда фавқулодда ҳолат

Парламент бунгача иқтисоддаги ФҲ қонун лойиҳасини уч ўқишда қабул қилган. Биринчи марта 2021-йилнинг 19-июлида қабул қилинган. Бироқ 27-сентябрда президент маъмурияти Садир Жапаров қарши фикр айтиб, ҳужжатни Жогорку Кенешга қайтариб берганини маълум қилган.

Шунингдек, президент қандай қарши фикр билдиргани номаълум.

Иқтисодга ФҲ режими, қонун лойиҳасига кўра, тармоқли давлат органи бу таклифни президентга киритгандан кейин етти кундан ошмаган вақтда министрлар кабинетининг қарори билан киритилади. Ҳозирда бундай давлат органи деб Иқтисод ва молия вазирлиги ҳисобланади.

Иқтисодга фавқулодда ҳолат

Иқтисодда ФҲ режимида минкаб солиқ режимини, солиқлар билан йиғимлар миқдорини ўзгартира олади, давлат мулкни бошқариш қоидаларини ва давлат мулкини вақтинча фойдаланишга бериш қоидаларини тасдиқлайди ва бошқалар.