Қирғизистонга Pfizer BioNTech Америка-Гемания вакцинасининг 259 минг, Хитойнинг Sinopharm вакцинасидан 111 мингдан ортиқ дозаси олиб келинди. Бу ҳақда 27 октябрда соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот хизмати маълум қилди.
Муассасадан вакциналар COVAX глобал механизми орқали келганини қўшимча қилишди. Бу ЖССТ, ЮНИСEФ ва Вакцина ва иммунлаштириш бўйича глобал альянснинг (GAVI) камбағал давлатларни вакцина билан таъминлаш бўйича ташаббуси.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Pfizer вакцинаси АҚШ ҳукуматидан хайрия қатори берилганини билдирди.
«Биз биргаликда COVID-19 билан курашни давом эттиришимиз керак! АҚШ вакцина юборди ва ҳар бир хавфсиз ҳамда таъсирли вакцина олиши учун қирғиз ҳукуматининг аҳолини оммавий эмлаш кампаниясига моддий ёрдам кўрсатади», — деб билдирди АҚШнинг Қирғизистондаги вақтинчалик ишончли вакили Соната Каултер препаратларни топшириш маросимида.
Соғлиқни сақлаш вазири Алимкадир Бейшеналиев «COVID-19 билан курашишга имкони борича ёрдам берган» ҳамкорларга миннатдорчилик билдириб, қирғизистонликларни эмлашдан ўтишга чақирди.
Шунингдек, унинг айтишича, ҳукумат COVID-19га қарши яна вакцина сотиб олишни режалаштирмади.
«Ҳозирча вакцина сотиб олиш режамиз йўқ, олинган препаратлар етарли», — деган вазир Бейшеналиев 24.kg нашрига берган интервьюсида.
Pfizer қандай вакцина?
Pfizer номли вакцинани Америка компанияси билан BioNTech немис ишхонаси чиқаради. Текширувлар натижасида вакцинанинг самаралилиги 95%га етган. Уни -70⁰ С ҳароратда сақлаш керак. Вакцинанинг курси 21-28 кун орасида қилинадиган икки дозадан иборат.
Pfizerдан бош тортиш
Қирғизистон COVAX дастури асосида 1,2 млн доза вакцинани йил бошида олиши керак эди. Бироқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакцинани сақлаш учун музлаткич йўқ деган сабаб билан бош тортган.
Республика иммунопрофилактика марказининг раҳбари Гулбара Ишенаписова ЮНИСEФ ташкилотининг ёрдами билан 1 октябрда ўлкага вакцина сақловчи 4 музлаткич келганини 4 октябрда маълум қилган.
«Кейин вакциналар эригандан сўнг +2 — +8 даражада сақласа бўлади» , — деган у.
Қирғизистондаги эмлов
Ҳозирда қирғизистонликлар учун вакцинанинг уч тури бор: Хитойнинг Sinopharm, Россиянинг Sputnik V ва англо-шведларнинг AstraZeneca вакциналари. Шунингдек, ўлкага гуманитар ёрдам асосида Қозоғистонинг QazVac вакцинаси келган.
Республика штабнинг маълумоти бўйича, 28 октябрга кўра коронавируснинг 124 янги ҳолати аниқланиб, уч киши вафот этган. Касалликдан 100 бемор соғайди. Республика штабнинг маълумотида 28 октябрга кўра COVID-19га қарши вакцинанинг биринчи дозасини 6319 одам, иккинчисини 5651 киши олди.