Суд ДРХнинг собиқ ходими Орхан Инандига қирғиз фуқаролигини ноқонуний берган деб топди

373

Бишкекнинг Биринчи май туман суди давлат рўйхатга олиш хизматининг аҳолини қайд этиш департаментининг собиқ етакчиси Дуйшўн Сатибалдиевни қирғиз паспортларини ноқонуний бериш иши бўйича айбдор деб топди. У тергов билан ҳамкорлик қилгани учун 260 минг сом жаримага тортилди.

Дуйшўн Сатибалдиев

Сатибалдиев «Коррупция» моддаси билан судланди. У 2011-2012-йиллари президент ҳузуридаги фуқаролик бериш бўйича комиссиянинг аъзоси бўлган. унда комиссия қирғиз фуқаролигини олишни кўзлаган 32 чет ўлкаликнинг аризасини кўриб чиққан — уларнинг орасида «Сапат» билим бериш муассасасининг асосчиси Орхан Инанди ҳам бўлган.

2011-йили Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг бўлим бошчиси Акимжан Эшматов Орхан Инандига қирғиз фуқаролигини бериш «мақсадсиз» деган хулоса чиқариб, мазкур комиссияга йўллаган.

Махсус хизмат Инанди Бишкек шаҳрининг Ибраимов кўчасини №35 уйида яшагани ҳақида маълумот бергани билан бироқ Ўш шаҳридаги квартирага эгалик қилишини аниқлаган. МХДҚнинг тергов хизмати бу Инандига қирғиз фуқаролигини беришдан бош тортишга асос бўларди деб ҳисоблайди.

Бироқ Сатибалдиев «МХДҚнинг номаълум ходими билан олдиндан сўзлашиб олиб», махсус хизматдан Орхан Инандига қирғиз паспортини беришга тўсқинликлар йўқ деб хулоса чиқартириб олган.

Кейин лавозимидан фойдаланиб, Инандининг аризасини президент ҳузуридаги фуқаролик бериш бўйича комиссиясига юборган. Шу сабаб ўша вақтдаги президент Алмазбек Атамбаев Инандига қирғиз паспортини бериш ҳақидаги фармонни имзолаган.

Сатибалдиев шу йилнинг 11-июлида Бишкек ШИИББи томонидан қўлга олинган. У 23-июлда тергов билан ҳамкорлик қилишга рози бўлиб, Орхан Инандига паспорт қандай берилганини айтган. Шунингдек, Сатибалдиев жиноий ишнинг бошқа фигурантларига қарши кўрсатмалар берган.

Турк фуқароларига қирғиз паспортини «ноқонуний бериш» иши бўйича собиқ президент Алмазбек Атамбаев, президент аппаратининг собиқ бошчиси Фарид Ниязов ва президентга қарашли фуқаролик масалалари бўйича комиссиянинг собиқ масъул котиби Эрнист Апилов гумондор сифатида ўтмоқда.

Шунингдек, тергов давомида Халқни ва фуқаролик ҳолатларини қайд этиш департаментининг директори Мухаббат Пратовага, паспорт столнинг собиқ етакчиси Гулнара Бердигуловага ва собиқ вице-премьер-министр Тайирбек Сарпашевга гумонланаётгани ҳақида билдирув юборилган.

Бундан ташқари, собиқ премьер-министр Сапар Исаков билан МХДҚнинг собиқ раиси Бусурманкул Табалдиев халқаро қидирувга берилган.

Орхан Инандига «ноқонуний» паспорт бериш иши

Орхан Инанди

Қирғизистондаги «Сапат» билим бериш муассасасининг асосчиси Орхан Инандини қирғиз фуқаролигини олишини қонунийлиги у Бишкекда Туркиянинг махсус хизмати томонидан ўғирланганидан кейин кўтарилган.

Орхан Инанди Туркияга етказилгани маълум бўлгандан кейин МХДҚнинг раиси Камчибек Ташиев матбуот анжумани ўтказиб, у икки паспортдан фойдаланиш билан «қонунни бузди» деб билдирган. Шунингдек, Ташиев «Инанди бошқа давлатда қилган террор жиноятлари учун жавоб бермоқда» деб билдирган.

Туркиянинг ҳукумати Инандини «ФЕТОнинг* Марказий Осиёдаги етакчиси» деб атаган.

*ФЕТО ёки «Фетхуллах Гуленнинг ҳаракати» Туркияда террористик ташкилот деб тан олинган. У туркчадан Fethullahçı Terör Örgütü (Фетхуллахнинг террористик ташкилоти) деб таржима қилинади. Туркиянинг ҳукумати диний ташвиқотчи «Гуленнинг ҳаракатини» 2016-йилдаги тўнтарилишда айблаб, уларни террористик ташкилот деб топган. Бироқ Гулен бу айбловларни инкор қилиб келади.

Ташиев ўз сўзида Орхан Инандини қирғиз фуқаролигини олгани бўйича 2019-йили судгача текширув очилганини таъкидлаб, иш ҳамон тергов қилинаётганини айтган.

Бироқ юристлар қирғизистонликларга қўш фуқаролик у давлат ходими бўлмаса рухсат берилганини таъкидлашади. Шунингдек, Орхан Инанди Туркиянинг фуқароси бўлганда ҳам уни ўз давлатига ўтказиб бериш учун махсус суднинг қарори бўлиши кераклигини айтишади.

Бундан ташқари, улар Инанди «зўравонлик билан йўқотилди» деган фикрда. Сабаби «Зўравонлик билан йўқотиш» давлат ёки унинг махсус хизмати томонидан, розилиги ёки қўллови билан амалга ошади.