COVID-19: Охирги суткада 124 янги ҳолат қайд этилиб, уч нафар бемор вафот этди

368

Республика штабининг 27-октябрдаги маълумотига кўра, охирги суткада коронавируснинг 124 янги ҳолати аниқланди. Касалликдан уч бемор вафот этди.

Касаллик юқтирганлар ҳудудлар бўйича:

  • Бишкек шаҳри — 65;
  • Чуй вилояти — 28;
  • Иссиқкўл вилояти — 13;
  • Жалолобод вилояти — 10;
  • Талас вилояти — 4;
  • Баткен вилояти — 4.

Охирги суткада 106 бемор коронавирусдан соғайди. Бу билан ўлка бўйича 175 302 киши касалликни енгди. Ҳозирда касалхоналарда 688 бемор даволанмоқда. 692 одам уй шароитида даволаняпти.

Бундан ташқари, ўлкада пандемия бошлангандан бери 2661 киши вафот этди.

Республика штабнинг маълумоти бўйича, 27-октябрга кўра COVID-19га қарши вакцинани 11 706 одам олди. Уларнинг орасидан биринчи дозасини 6186 одам, иккинчисини эса 5520 одам олди.