Қишлоқ хўжалиги вазирининг ҳозирги ва собиқ ўринбосарлари коррупцияда гумонланиб қўлга олинди

410

МХДҚ 26-октябрда Қишлоқ, сув хўжалиги ва ҳудудий ривожлантириш вазирининг амалдаги ўринбосари Илич Марсбек ўғлини ва собиқ ўринбосари Амангелди Исаевни қўлга олди. Улар «Коррупция» моддаси билан очилган судгача текширув асосида қўлга олишган.

Махсус хизматнинг маълумотига кўра, тергов давомида гумондорлар моддий фойда олиш мақсадида бир неча йил давомида хусусий компаниялар билан ўзаро сўзлашиб олиб, ЕОИИ давлатларига озиқ-овқат экспорт қилишда «сунъий тўсқинликларни яратган».

Амалдорлар МХДҚнинг вақтинча сақлаш жойига киритилган.

38 ёшдаги Илич Марсбек ўғли Қишлоқ, сув хўжалиги ва ҳудудларни ривожлантириш вазирининг ўринбосари бўлиб, шу йилнинг март ойида тайинланган. Бунгача бу хизматда Жанибек Керималиев ишлаб келган.

Марсбек ўғли мазкур лавозимга тайинлангунча қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ўсимликларнинг карантини департаментини бошқарган.

53 ёшдаги Амангелди Исаев 2016-йилдан 2019-йилгача вазирликнинг юқоридаги департаментини бошқарган. 2019-йилнинг июнь ойидан 2020-йилнинг декабригача Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат енгил саноати ва мелиорация вазирининг ўринбосари бўлиб ишлаган.

МХДҚ 12-октябрда мазкур иш бўйича тадбиркор Эркин Салимбековни қўлга олган.

«Бунинг оқибатида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари ўз маҳсулотларини ЕОИИнинг ҳудудига тўсқинликсиз ўтказиш учун хизмат ходимларига ва логистик компанияларга йирик суммадаги пулни тўлашга мажбур бўлишган», — деб билдиришган МХДҚдан.

Эркин Салимбеков «Дордой» ассоциациясининг президенти Аскар Салимбековнинг укаси. Салимбековларнинг оиласига ўлкадаги «Дордой» бозори ва бошқа бир қанча тармоқлардаги бизнеслар тегишли. Салимбеков «Эмгек» партиясининг асосчиси ва лидери.